Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Coca Cola Суперлигаси. Сентябрь ойи лауреатлари News

Coca Cola Суперлигаси. Сентябрь ойи лауреатлари

"Championat.asia" ижодий гуруҳи якунланган сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлади.



Ой дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов
Қаршининг "Насаф" клуби сентябрь ойида тўртта ўйин ўтказди. Жамоа дарвозабони Абдувоҳид Неъматов мана шу 4та ўйинда умуман гол ўтказиб юбормади. Посбон ўзининг ишончли ҳаракатлари билан жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўша олди. Шу боис Абдувоҳид Неъматов championat.asia талқинига кўра сентябрь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди.





Ой голи - Искандар Шойқулов

"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Искандар Шойқулов "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Майдон марказига яқин жойда тўпни эгаллаб олган футболчи жарима майдони яқинига бориб дарвозанинг юқори бурчагига ажойиб гол урди. Шу сабаб Искандар Шойқулов сентябрь ойидаги энг чиройли голи муаллифи сифатида эътироф этилди.






Ой футболчиси - Темурхўжа Абдухолиқов

Ўзига келаётган "Локомотив" сафида ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Қанот ярим ҳимоячиси ролидан яна ўзининг севимли жойи марказий ҳужумчи ролига қайтган Абдухолиқов сентябрь ойида иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшган ҳужумчи яна олдингидек голлар уришда давом этишини тилаймиз. Championat.asia талқинига кўра Темурхўжа Абдухолиқов сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.





Ой мураббийи - Рўзиқул Бердиев
Сентябрь ойида "Насаф" 4та ўйин ўтказди ва 3та ғалаба ва 1та дурангга эришди. "Аждарлар" рақиб дарвозасига 10та гол уриб умуман гол ўтказиб юборишмади. "Насаф" дастлаб "Қизилқум" 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Сўнгра сафарда "Андижон" таслим қилинди - 1:0. Кейин "Сурхон" йирик ҳисобда мағлуб этилди - 5:0. Ниҳоят ой охирида Наманганда "Навбаҳор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика