Latest news

09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  1 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  2 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  7 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  5 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  64 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" сўнгги дақиқаларда "Қизилқум"га пенальтидан гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди News

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" сўнгги дақиқаларда "Қизилқум"га пенальтидан гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Coca Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Насаф" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

4-тур

"Қизилқум" – "Насаф" 1:1

1 апрель. Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 18:15

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Сардор Нишонбоев, Санжар Шоюсупов, Ерлан Нуржанов

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Рустам Тоғаев

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: 1:0 — 54, Ислом Кенжабоев, 1:1 — 90+6, Зафармурод Абдираҳматов.

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Авазхон Маматхўжаев, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Самандар Шукуриллаев, 10.Ислом Кенжабоев, 11.Жасур Холтўраев (9.Ҳумоюн Абдуалимов, 82), 23.Шерали Жўраев (25.Азизбек Усмонов, 67), 24.Ифеаньи Ифеаньи, 75.Олег Толмасов, 77.Ойбек Нурматов, 87.Алишер Саноев (30.Ислом Тошпўлатов, 69)

Захира: 22.Артём Макосин, 20.Тимур Набиев, 26.Виктор Мбаома, 79.Диёр Раҳматиллоев

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (15.Жўрабек Маннонов, 81), 17.Суҳроб Нуруллоев (19.Матеус Лима, 58), 23.Сардор Саъдуллаев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 74), 34.Шерзод Насруллаев (2.Алибек Давронов, 81), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов (18.Баҳром Абдураҳимов, 74)

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 22.Шоҳмалик Комилов, 30.Азиз Холмуродов, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев

Огоҳлантириш: Жасур Холтўраев (17), Сардор Саъдуллаев (28), Жавоҳир Сидиқов (41), Самандар Шукуриллаев (43), Жавоҳир Илёсов (73), Авазхон Маматхўжаев (90+5)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+6. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зафармурод Абдираҳматов ҳисобни тенглаштирди!

90+4. Пенальти! Авазхон Маматхўжаев Ғайбуллаевга нисбатан қоидабузарлик амалга оширгани сабабли мезбонлар дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. 

90. "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда.

86. "Қизилқум" мухлисларини тер босадиган вазият юзага келди. Стандарт вазиятда Ғайбуллаев томонидан йўлланган тўп рикошет ҳосил қилиб, дарвоза устунига урилиб, пешонасини ғурра қилиб олди.

84. Тўп "Насаф" футболчиларида... яна "Насаф" футболчиларида... Тепди! Ҳалиям "Насаф" футболчиларида...

82. "Қизилқум"да ўзгариш: Ҳумоюн Абдуалимов Жасур Холтўраевни алмаштирди.

81. "Насаф"да икки ўзгариш: Жўрабек Маннонов Жавоҳир Сидиқов билан, Алибек Давронов Шерзод Насруллаев билан ўрин алмашди.

77. "Насаф"нинг 77-рақамли футболчиси 77-дақиқада 77 ёшли футболчи сингари зарба йўллади.

74. "Насаф" таркибида икки ўзгариш: Азизбек Амонов ўрнига Баҳром Абдураҳимов, Сардор Саъдуллаев ўрнига Зафармурод Абдирахматов майдонга туширилди.

72. Ойбек Бозоров дастлаб бир рақибини, кейин иккинчисини алдади, сўнгра тўп Бозоровни алдади. 

69. Мезбонларда яна бир ўзгариш: Алишер Саноев ўрнига Ислом Тошпўлатов туширилди.

67. "Қизилқум"да ўзгариш: Азизбек Усмонов Шерали Жўраевни алмаштирди.

66. Кенжабоев Месси бўлгиси келди, босиб ўтган йўлининг ярмига Месси бўлди ҳам, қолган ярмида эса "Қизилқум" футболчиси эканлиги билиниб қолди.

63. Ғайбуллаев ўзини хурсанд қилмайдиган зарба йўллади.

59. Амонов рақиб дарвоза тўрини ён тарафдан титратди.

58. "Насаф"да ўзгариш: Матеус Лима Суҳроб Нуруллоев ўрнига майдонга туширилди.

54. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Кенжатой Кенжабоев қарши ҳужумда чаққонлик эвазига ўзи вазиятни ҳал қилди!

50. Омоновнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпнинг қаноти чиқди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Бозоров эса Мозговойнинг бироз аввалги натижасини янгилади.

44. Мозговойнинг бош билан йўллаган зарбаси мўлжалга бориши учун рақиб дарвозаси Hilton баландлигича бўлиши лозим.

43. Самандар Шукуриллаев Бозоровни хафа қилгани учун огоҳлантирилди.

Ҳамкасбларим ифторлик маҳали мириқиб паловхонтўрани еб ўтирибди. Бирови нон ушатиб емоқда. Мен эса мазкур баҳсга термулганча пушаймон еб ўтирибман. 

41. Жавоҳир Сидиқов ҳам сарғайганлар сафига қўшилди..

38. Шифокорларни ҳакам майдон четига чиқармаса ҳам бўлвераркан, телевизорда ҳаммадан кўпроқ шу кишилар кўриняпти.

33. Бугунги баҳс ҳозирча тўқнашувлар билангина ёдда қолмоқда.

28. Ҳакам рақиб жарима майдонида хомуш ётгаан Саъдуллаевдан яхши санъаткор чиқишини уқтирган ҳолда уни тақдирлади.

25. Дастлаб "Насаф" футболчиларининг зарбалари, сўнгра "Қизилқум"нинг тезкор қарши ҳужуми ажойиб сўзига қарама-қарши маънодаги кўринишни ҳосил қилди.

24. Нурматов рақиб футболчисининг бошини тўп билан адаштириб қўйишига бир баҳя қолди.

17. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас ҳакам яна Холтўраевга қараб "Братишка, хаёлинг жойидами, футболда тўпни тепиш мумкин, оёқни эмас", дея огоҳлантирди.

17. Ҳакам Холтўраевга қараб "Футболда тўпни тепиш мумкин, оёқни эмас", дея эслатиб қўйди.

14. Ифеаньи Бозоровнинг бутсасини кир қилгани сабабли "Насаф" футболчиси ётиб олди.

12. "Қизилқум" футболчиси жарима зарбасини Абдувоҳид Неъматовнинг қўлига аниқ йўллади.

9. "Насаф" футболчисининг бурчакдан ижро этган узатмасидан сўнг "Қизилқум" ҳимоячиси ҳисобни очиши мумкин эди.

6. Маматхўжаев ҳеч кимга пас берди.

Илк дақиқалардан навоийлик мухлислар томонидан "Вай, вай, вай..." буёғини айтмаса ҳам бўладиган таронанинг мусиқаси ижро этилган ҳолда қўллаб-қувватланмоқда.

1. Учрашувни мезбонлар бошлаб берди.


Жамоалар 3х4 суратга тушиб олишди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун "Қизилқум" оқ-қизил, "Насаф" тўқ кўк рангдаги либосларда ҳаракат қилади.


Соат 18:00 бўлгач, телевизорни уйқудан уйғотиб, ушбу учрашув эфирга узатиладиган телеканалга разм солсам, чиройли кийинган ҳурлиқони намойиш этишаётган экан. Унақада бўлажак учрашув тўрт соат давом этса ҳам розиман деб турганимда ўйин вақти 18:15 эканлиги ёдимга тушиб қолди. Ҳечқиси йўқ, мазкур баҳс ҳам шу қиз сингари чиройли руҳда ўтишини тилаб қоламан.


Кўпчилик ҳозирда Англия Премьер-лигаси доирасидаги "Манчестер Сити" — "Ливерпуль" учрашувини ёстиққа ёнбошлаганча кузатаётгандим. Биз эса бу ўйинни четга суриб қўйиб, диққатимизни Навоийдаги беллашувга қаратамиз. Зеро, янги замон машойихларидан бири таъкидлаганидек, "Суперлигани алишмасман бошқа лигага, Суперлига тенгдир Суперлигага..."


Ассалому алайкум, қуёшбобо кондеционерини ошириб бораётган бир паллада рўза бўлишига қарамасдан, футболдан завқ олишдан қайтмайдиган ишқибозлар! Бугун Навоийда Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Насаф" учрашуви гувоҳига айланамиз. Сўнгги йиллардаги ўзаро тўқнашувларда "аждарлар"нинг алангаси рақибни жизғанак қилмоқда. Аммо жорий мавсум мезбонлар ўз мухлислари қаршисида ижобий натижа учун бор имкониятини ишга солса керак. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика