Latest news

14:45Суперлига. Биринчи давранинг омадли трансферлари (ТОП 10)  1 14:23"Барселона" "Халл Сити" вингерини ижарага олмоқчи  0 13:57Погба Франция – Бельгия ўйинига таклиф этилди  0 13:30Руй Патрисиу "Рома"дан кетганини эълон қилди  0 13:07Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси кеча жамоа билан хайрлашди, у тез орада "Пахтакор" сафига қўшилади  9 12:42Евро-2024. Бугунги ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 12:19Тимур Кападзе «Навбаҳор»га ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди  19 11:59"Бенфика" дарвозабонини Олимпиадага қўйиб юбормайди  0 11:33Италия терма жамоаси хавбеки: "Биз ҳақли равишда уйга йўл олдик"  4 11:05Тимур Кападзе Олимпиадага олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчининг кимлигини маълум қилди  78 10:38Артета раҳбариятдан «Реал Мадрид» футболчисини сотиб олишни сўради  7 10:10Гарет Саутгейт: «Мен охиргача ғалаба қозонишимга ишонгандим»  20 09:43Икром Алибоев: «Чарчадим…»  12 09:16Копа Америка. Мексика учун мусобақа якунланди. Эквадор эса кейинги босқичда  9 08:50Расман. «Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи истъефога чиқарилди  14

Coca Cola Суперлигаси. Қўшнилар ўртасидаги дербида "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди News

Coca Cola Суперлигаси. Қўшнилар ўртасидаги дербида "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Coca Cola Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси, 2-тур
"Қизилқум" - "Бухоро" 1:0
12 март 2023 йил. Навоий. "Ёшлик" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Ришат Ниғмонов, Фарҳод Усмонов, Комилжон Расулов.
ВАР: Фирдавс Норсафаров.
АВАР: Андрей Цапенко.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Ойбек Юнусов.

Гол: 1:0 — 9, Жасур Холтўраев


"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Авазхон Маматхўжаев (25.Азизбек Усмонов, 61), 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Самандар Шукуриллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 10.Ислом Кенжабоев (23.Шерали Жўраев, 80), 11.Жасур Холтўраев (26.Виктор Мбаома, 80), 13.Николай Тарасов, 24.Ифеани Ифеани, 77.Ойбек Нурматов, 87.Алишер Саноев (75.Олег Толмасов, 84)
Захира: 22.Артём Макосин, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 17.Жалолиддин Содиқов, 30.Ислом Тошпўлатов, 79.Диёр Раҳматиллоев.

"Бухоро": 13.Никола Стошич, 5.Дилшод Жўраев, 7.Жасур Азимов (9.Александр Касьян, 46), 10.Ҳумоюнмирзо Иминов, 14.Рустам Абдуҳамидов, 15.Обид Жўрабоев, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 25.Аббос Отахонов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 70.Александар Станисавлевич (88.Всеволод Нихаев, 89)
Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев, 11.Темур Исмоилов, 16.Жасур Ҳасанов, 80.Фарруҳ Ибрагимов, 91.Асилжон Бегимқулов.

Огоҳлантириш: Авазхон Маматхўжаев (4), Рўзимбой Аҳмедов (38), Ифеани Ифеани (50), Жасур Холтўраев (57), Муродбек Раҳматов (67), Александар Станисавлевич (71)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Бухоро"да ўзгариш: Нихаев Станисавлевични алмаштирди.

84. "Қизилқум"да ўзгариш: Толмасов Саноев ўрнига учрашувни якунлаб қўяди.

80. "Қизилқум"да икки ўзгариш: Виктор Мбаома ва Шерали Жўраев майдонга туширилди, Жасур Холтўраев ва Ислом Кенжабоев майдонни тарк этди.

76. Жўраев ижро этган стандарт мезбонлар томонидан бартараф этилди.

Зарбалар бўйича кўрсаткич 11-2 экан.

71. Станиславлевич ҳужумда қоида бузгани учун огоҳлантирилди.

70. Холтўраев рақиб посбони ва ҳимоячиси ўртасидаги тушунмовчиликдан фойдалана олмади.

69. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда. Четлатиш бўлиши мумкин. Лекин қарор ўзгармади.

67. Мурод Раҳматов рақибни йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

66. Кенжабоев-Холтўраев комбинациясидан сўнг "Қизилқум" ҳужумчисининг зарбасига аниқлик етишмади.

61. "Қизилқум" таркибида ўзгариш: Азизбек Усмонов Авазхон Маматхўжаени алмаштирди.

57. Холтўраев Станислаевичга нисбатан қўпол ўйнагани сабабли огоҳлантирилди.

51. Нурматов жудаям қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унинг марказдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

50. Ифеани ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

50. Кенжабоевнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

47. Муродбек Раҳматов йиқитилди, лекин рақиб футболчиси Аббос Отахонов жароҳат олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

46. "Бухоро"да ўзгариш: Жасур Азимов ўрнига Александр Касьян майдонга туширилди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

43. Аҳмедов ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги маълум бўлди.

38. Аҳмедов Тарасовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

35. "Бухоро"да мажбурий ўзгариш: Рустам Абдуҳамидов ўрнига Темур Исмоилов туширилди.

35. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда. Тўп "Бухоро" футболчисининг қўлига тегди. Аммо 11 метрли нуқтага асос топилмади.

31. Холтўраев офсайддан чиқиб келди.

30. "Қизилқум" стандартидан сўнг тўп Стошич қўлқопларининг тўридан ўрин олди.

Тўп назорати: 37%-63%

27. Станислаевичнинг узатмаси дарвозаси ортидаги тўп олиб келувчи болакайга аниқ етиб борди.

24. Убайдуллаев кучли зарба билан рақиб дарвозасининг пешонасига чертки берди.

23. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди, Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатилди.

17. Стошич икки бор жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

16. Станислеавич бурчак зарбасини ижро этди, Ваҳобов тўпни қайтарди.

15. Ифеанининг зарбасидан сўнг юқорига қараган бўйним оғриб қолди.

12. Саноевнинг қанотдан узатилган тўпга тўхтатмасдан йўллаган зарбаси стадионга ташқарисига чиқиб кетган бўлса, ажабланмайман.

11. Эминовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

9. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жасур Холтўраев ҳисобни очди. Лекин Ислом Кенжабоев катта ишни бажарди.

7. Ушбу дақиқада ушбу рақамдаги футболчиги нисбатан қўполлик ишлатилди.

4. Маматхўжаев Абдуҳамидовга нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди.

3. Ҳозирча тўп ҳаммадан кўпроқ иккала жамоа посбонларига тегмоқда.

1. Бухороликлар учрашувни бошлаб берди.


Бугун "Қизилқум" қизил, "Бухоро" кўк рангли либосда ҳаракат қилади.


Навоий вилояти ҳокими нутқ сўзлади.


Жамоалар Суперлига доирасида 40 марта тўқнаш келган. "Қизилқум" 17 беллашувда зафар қучган бўлса, "Бухоро"да 16 ғалаба мавжуд. Яна 7 ўйинда дуранг қайд этилган. Қолаверса, бухороликлар сўнгги 4 учрашувдан бери рақибларини мағлуб эта олмаяпти.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Бухоро" учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. Навоий клуби 1-турда йирик ҳисобда имкониятни бой берди, "Бухоро" эса "Турон" майдонидан ғалаба билан қайтди. "Кончилар" бугун ўз майдонида фақат ғалаба илинжида майдонга тушса, қўшнилари илк турдаги ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга уриниб кўради. 

- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика