Latest news

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  3 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

Coca Cola Суперлигаси. Октябрь ойи лауреатлари News

Coca Cola Суперлигаси. Октябрь ойи лауреатлари

"Championat.asia" ижодий гуруҳи октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлади.



Ой дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов
Қаршининг "Насаф" клуби сентябрь ойида бешта ўйин ўтказди. Жамоа дарвозабони Абдувоҳид Неъматов эса 4та ўйинда майдонга тушди ва атиги битта гол ўтказиб юборди холос. Посбон ўзининг ишончли ҳаракатлари билан жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўша олди. Шу боис Абдувоҳид Неъматов championat.asia талқинига кўра октябрь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди. Эътиборлиси сентябрь ойида ҳам Неъматов энг яхши посбон бўлганди. 

Абдувоҳид Неъматов октябрь ойида ўтказган ўйинлари:

"Машъал" 4:1
АГМК 2:0
"Металлург" 2:0
"Қўқон-1912" 1:0




Ой голи - Марко Станоевич

"Насаф" ярим ҳимоячиси Марко Станоевич АГМК билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Футболчи чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади ва чиройли гол муаллифига айланди. Championat.asia талқинига кўра, Марко Станоевич октябрь ойидаги энг чиройли гол муаллифига айланди.





Ой футболчиси - Бобир Абдихолиқов

Қаршининг "Насаф" клуби ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов сўнгги ойларда жуда ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Октябрь ойида футболчи 5та ўйинда майдонга тушиб 4та гол уришнинг уддасидан чиқди. Бобир Қашқадарё дербиси мақомидаги "Машъал" билан баҳсда дублга эришган, Бекободда "Металлург"га гол урган ва жуда муҳим баҳсда "Қўқон-1912" дарвозасини ишғол қилди. Championat.asia талқинига кўра Бобир Абдихолиқов октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.




Ой мураббийи - Шота Арвеладзе
Кузнинг иккинчи ойида "Пахтакор" Суперлигада 4та ўйин ўтказди ва 4та ғалабага эришди. "Шерлар" рақиб дарвозасига 15та гол уриб, 2та гол ўтказиб юборишди. "Пахтакор" дастлаб "Қизилқум"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Сўнгра "Сўғдиёна" таслим қилинди - 2:0. Кейин Термизда "Сурхон" йирик ҳисобда тор-мор этилди - 6:0. Ниҳоят ой охирида Муборакда "Машъал" таслим қилинди - 4:1. Жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра октябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Октябрь ойида "Пахтакор" ўтказган ўйинлар:
"Қизилқум" 3:1
"Сўғдиёна" 2:0
"Сурхон" 6:0
"Машъал" 4:1

П.С. АГМК ва "Бунёдкор" билан ўйинлар ноябрь ойида бўлиб ўтди.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика