Latest news

01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  43 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  2 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  4 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" 2016 йилдан буён илк бор ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди News

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" 2016 йилдан буён илк бор ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.


"Навбаҳор" - "Андижон" - 1:0
14 апрель 2023 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Акобирхўжа Шукуруллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Достон Мирзараимов.
VAR: Ильгиз Танташев.
AVAR: Андрей Цапенко.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Гол: Темурхўжа Абдуҳолиқов 66, - 1:0.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов, 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 77.Асадбек Собиржонов (11.Шоҳруз Норхонов, 52).
Захира: 46.Хуршид Ходжаев, 9.Фарруҳ Икромов, 20.Музаффар Мўминов, 31.Лука Чермель, 33.Шодиёр Шодибоев, 55.Асад Жўрабоев, 88.Озодбек Ўктамов, 98.Давронбек Олимжонов.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 14.Абдураҳмон Комилов, 4.Дилшод Комилов (15.Владимир Бубанья, 77), 5.Абдувоҳид Ғуломов, 21.Ильдар Маматказин, 8.Фарҳод Бекмуротов (19.Суҳроб Бердиев, 77), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 17.Фарҳод Соҳибжонов (23.Шерзод Эсанов, 83), 11.Сардор Абдунабиев (13.Сардор Азимов, 46), 10.Илҳомжон Абдуғаниев (9.Леван Арвеладзе, 67), 99.Рубин Хебай.
Захира: 12.Моҳирбек Комилов, 7.Бобурбек Фарҳодов, 66.Илҳомжон Алижонов, 91.Атҳам Назаров.

Огоҳлантиришлар: Абдулвоҳид Ғуломов 54, Темурхўжа Абдуҳолиқов 72, Игорь Голбан 75,



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+6. ЎЙИН ТУГАДИ, "Навбаҳор" - "Андижон" 1:0. "Лочинлар" сўнгги бор Наманганда "Андижон"ни 2016 йилги мавсумда мағлуб этишганди.

90. Ўйинга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди

89. "Андижон" ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан олдинга бормоқда, "Навбаҳор" ҳимояланмоқда

85. ЗАРБА! Ўнг қанотдан ҳаводан узатилган тўпни Шерзод Эсанов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

83. Ўзгариш. "Андижон". Соҳибжонов ўрнига Эсанов тушди

77. Ўзгаришлар. "Андижон". Дилшод Комилов ва Фарход Бекмуротов ўрнига майдонга Владимир Бубанья ва Суҳроб Бердиев тушди.

75. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Игорь Голбан

72. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Темурхўжа Абдуҳолиқов

67. Ўзгариш. "Андижон". Илҳом Абдуғаниев ўрнига майдонга Леван Арвеладзе тушди.

66. ГОООООООООООООООООООЛ! 1:0. Остон Ўрунов рақиб жарима майдони ичига кириб зарба берди, Литовканинг қайтарган тўпини Темурхўжа Абдуҳолиқов дарвозага йўллади!

57. Жамшид Искандеровнинг узоқдан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни андижонликлар дарвозабони Игорь Литовка қайтарди. Қайтган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов дарвозага йўлламоқчи бўлди. Лекин унинг зарбасидан кейин ҳам Литовка тўпни қайтарди. АЖОЙИБ СЕЙВ! Абдухолиқовнинг иккинчи зарбасидан кейин эса тўпни ушлаб олди.

54. Огоҳлантириш. "Андижон". Абдулвоҳид Ғуломов

53. ЗАРБА! Захирадан майдонга тушганига ҳеч қанча вақт бўлмаган Шоҳруз Норхоновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

52. Ўзгариш. "Навбаҳор". Асадбек Собиржонов ўрнига Шоҳруз Норхонов майдонга тушди.

47. ЗАРБА! Асадбек Собиржоновнинг дарвозадан 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Андижон". Сардор Абдунабиев ўрнига Сардорбек Азимов майдонга тушди.


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. Аброр Исмоилов ва Абдувоҳид Ғуломов жанжаллашиб қолишди, бош ҳакам барчасини жойига қўйди

38. ЗАРБА! Жамшид Болтабоевнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўп "Андижон" футболчиларидан бирига тегиб, майдонни тарк этди.

30. "Андижон" ўз услбига монанд ҳимоявий ўйин намойиш қилмоқда, "Навбаҳор" бу ҳимояни бузиб ўтишга уринмоқда

20. Ўйин кўпроқ майдон марказида кечмоқда.

13. УХХХ! Бурчак тўпидан кейин Иброҳим Йўлдошев зарба берди, ноаниқ

12. ЗАРБА! Жўрабековнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди 

11. "Навбаҳор" хавфли жарима тўпига эга бўлди! Собиржоновни Абдуғаниев йиқитди. Дарвозагача 25 метр бор 

6. Дастлабки дақиқаларда бироз ташаббус "Навбаҳор" томонида, аммо голга тортадиган хавфли ҳужумлар йўқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика