Latest news

19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  0 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  4 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  4 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  29 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  29 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  8 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп зарбани энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири йўллаган News

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп зарбани энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири йўллаган

Маълумотлар ЎзПФЛ расмий сайтидаги кўрсаткичларга асосан шакллантирилди.

Coca Cola Суперлигасининг биринчи давраси якунига етди. Илк давра баъзи жамоалар учун омадли келган бўлса, баъзилари учун нохуш тарзда якунланди. Шундай бўлса-да, кўнгилдагидек натижа қайд этолмаган жамоалар ҳам баъзи жабҳаларда устунликка эга бўлди. Келинг, давра давомида энг кўп зарба йўллаган жамоалар билан танишамиз. 

Статистиканинг катта қисми ЎзПФЛ расмий сайтидаги кўрсаткичларга асосланган ҳолда шакллантирилди. Эҳтимол, рўйхат сиз ўйлагандан фарқ қилиши мумкин. 

Ишонмаслигингиз мумкин, лекин рақиб дарвозаси томон энг кўп зарба турнир жадвалида 10-ўринда бораётган ҳамда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориш борасида иккинчилардан бўлиб турган (18 та гол қабул қилиб олган) "Сўғдиёна"га тегишли ҳисобланади. Жиззахликлар 152 бор рақиб дарвозасини "ўққа тутган". Бу борада иккинчи кўрсаткич "Навбаҳор"га тегишли. Самвел Бабаян шогирдлари умумий 143 та зарба йўллаган бўлса, ОКМКда наманганликлардан битта кам зарба йўллаган.

Энг ёмон кўрсаткич эса "Сурхон"га тегишли. Тошкент жамоаси деб атасак ҳам хато бўлмайдиган клуб 83 маротаба уриниб кўрган. "Олимпик"да эса зарбалар сони 94 тани ташкил этади.

Шунингдек, бир ўйинда энг кўп зарба йўллаш бўйича "Навбаҳор" юқори кўрсаткичга эга чиқди. Наманганликлар "Олимпик"га қарши баҳсда 21 марта ўз омадини синаб кўрган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика