Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп ва энг кам аниқ зарба Тошкент клубларига тегишли News

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп ва энг кам аниқ зарба Тошкент клубларига тегишли

Маълумотларнинг катта қисми ЎзПФЛ расмий сайтидаги статистикага асосан шакллантирилди.

Бироз аввал биринчи даврада энг кўп зарба йўллаган жамоалар ҳақида сўз юритгандик. Ҳозир эса энг кўп аниқ зарба йўллаган жамоалар рейтингини шакллантирдик. Унга кўра, Тошкент вилоятининг ОКМК клуби энг яхши кўрсаткичга эга саналади. Олмалиқликлар ҳисобида 69 та аниқ зарба мавжуд. Бу борада иккинчи кўрсаткич Наманганнинг "Навбаҳор" клубига тегишли. Водий жамоасида 63 та аниқ уриниш мавжуд. "Сўғдиёна" эса бу рақам 61 тани ташкил этади.

Аниқ зарбалар борасида энг нохўш кўрсаткич эса Тошкент шаҳрининг "Олимпик" клубига тегишли. Тимур Кападзе шогирдлари жами 38 марта рақиб дарвозаси томон аниқ зарба йўллаган. "Бухоро"да бу кўрсаткич 40 тани ташкил этса, "Турон" 41 марта мўлжални тўғри чамалаган.

Миржалол Қосимов шогирдлари бир ўйинда энг кўп аниқ зарба йўллаш борасида ҳам илғор саналади. "Сурхон"га қарши дастлабки ўйинда ОКМК 11 та аниқ зарба йўллашнинг уддасидан чиққан. 

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика