Latest news

12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  22

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп пенальтини қайси жамоа тепган ва қайси жамоа дарвозасига энг кўп 11 метрли жарима зарбаси белгиланган? News

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп пенальтини қайси жамоа тепган ва қайси жамоа дарвозасига энг кўп 11 метрли жарима зарбаси белгиланган?

Биринчи давра кўрсаткичларини сарҳисоб қиламиз.

Ярим мавсум давомида ҳакам томонидан жами 42 маротаба 11 метрли жарима зарбаси белгиланган. Улардан 34 таси голга айланган. 8 та зарба эса стандарт амалга ошираётган футболчининг бошини чангаллашига сабаб бўлган. Баъзи ҳолатларда эса пенальти тегаётган жамоа футболчилари рақиб посбонидан қайтган тўпни дарвоза киритишга муваффақ бўлган.

Биринчи даврада энг кўп "Навбаҳор" фойдасига (5 та) пенальти белгиланган. Наманганликлар уларнинг 3 тасинига голга айлантира олишган. Бу борада энг кам омади кулган жамоа "Сўғдиёна" ҳисобланиб, улар атиги 1 маротаба лотореяга эга бўлган, бироқ Жавоҳир Қаҳрамонов "Қизилқум" дарвозасини ишғол қила олмаган.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" дарвозасига эса ҳакам томонидан энг кўп пенальти белгиланган — 7 тадан. Навоийликлар дарвозасига тепилган стандартларнинг 5 таси голга айланган бўлса, пойтахтликлар томон йўлланган зарбаларнинг атиги 4 таси дарвоза тўридан жой эгаллаган. Шунигдек, "Бунёдкор" дарвозаси томон тепилган 5 та пенальтининг 2 тасигина голга айланган.

Учта жамоа — "Навбаҳор", "Олимпик" ва "Бухоро" жарима майдончасида ҳакам 11 метрли нуқтага ишора қилмаган.

Пенальтиларни самарали амалга оширишда "Пахтакор" ва "Нефтчи" етакчи — улар (аниқроғи, Черан ва Табатадзе) 4 та жарима зарбасининг барчасини аниқ амалга оширган. 

Ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориш бўйича энг ёмон кўрсаткич эса "Сўғдиёна"га тегишли. Жиззахликлар қўриқчиси дарвозаси томон белгиланган 4 та энг яқин стандартнинг бирортасини қайтара олмаган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика