Latest news

00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  15 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7

Coca Cola Суперлигаси. "Бухоро" ва "Сурхон" қарама-қаршилигида кучлар тенг келди News

Coca Cola Суперлигаси. "Бухоро" ва "Сурхон" қарама-қаршилигида кучлар тенг келди

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Сурхон" учрашуви якунланди.

"Бухоро" - "Сурхон" 1:1

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Ришат Нугматов

Захира ҳаками: Жалолиддин Ҳуснитдинов

VAR: Равшан Абдувоҳидов

АVAR: Обид Жумаев

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Гол: 1:0 — 83, Асилбек Қаюмов, 1:1 — 90+1, Жаҳонгирбек Абдусаломов.

"Бухоро": 50.Лука Кукич, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Дилшод Жўраев, 9.Жасур Холтўраев (77.Асилбек Қаюмов, 56), 11.Шоҳруз Норхонов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 70.Александар Станисавлевич, 80.Фарруҳ Иброҳимов, 88.Всеволод Нихаев (10.Ҳумоюнмирзо Иминов, 56), 94.Фране Икич, 99.Жавоҳир Рўзиев.

Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев, 7.Муҳаммаджон Раҳимов, 8.Аслиддин Турсунпўлатов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 22.Маҳмуд Жўрабоев, 91.Асилжон Бегимқулов

"Сурхон": 13.Азизхон Исаков, 3.Суннатуллох Ҳамиджонов, 6.Артем Сокал, 7.Достонбек Турсунов (77.Асадбек Каримов, 49), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 15.Диёр Рамазонов, 18.Силванус Нимели (17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 67), 25.Беҳзод Шамсиев (2.Бобиржон Асқаров, 62), 27.Асилбек Жумаев (5.Азизбек Пирмуҳаммадов, 62), 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66.Беҳруз Шайдулов

Захира: 35.Шоҳруҳжон Эшбўтаев, 4.Шаҳзод Таиров, 10.Тамирлан Жамалутдинов, 19.Нуриддин Ҳасанов, 99.Комрон Сайдазимов

Огоҳлантириш: Беҳруз Шайдулов (15), Бобиржон Асқаров (75), Иззатилло Пўлатов (90+1), Азизбек Пирмуҳаммадов (90+1), Диёрбек Ортиқбоев (90+4)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+1. ГОЛ! Абдусаломов 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди!

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди.

88. Иззатилло Пўлатов ва Азизбек Пирмуҳаммадов огоҳлантирилди.

83. ГОЛ! Асилбек Қаюмов "Сурхон" ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди! 1:0!

76. Пирмуҳаммедовнинг зарбаси дарвозагача етиб бормади.

74. Иброҳимовнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

67. Меҳмонларда яна бир ўзгариш: Абдусаломов Нимелини алмаштирди.

62. "Сурхон"да ўзгаришлар: Шамсиев ва Жумаев ўрнига Асқаров ва Пирмуҳаммедов майдонга тушди

56. "Бухоро"да икки ўзгариш: Холтўраев, ва Нихаев ўрнига Қайюмов ҳамда Иминов майдонга тушди.

50. Зарба! "Бухоро" футболчисининг зарбаси рақиб қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

49. "Сурхон"да ўзгариш: Асадбек Каримов Достон Турсунов ўрнига майдонга туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. "Сурхон" футболчилари амалга оширган навбатдаги бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди.

40. Шайдуловга нисбатан қўполлик ишлатилди. Меҳмонлар жарима зарбаси амалга оширади.

38. Футболчилар чанқоғини қондиришмоқда.

35. Мезбонлар кетма-кет икки ҳужум ташкиллаштирди, уларнинг иккинчиси зарба билан якунланди.

30. Меҳмонларнинг бурчакдан узатмаси бартараф этилди.

26. "Сурхон" футболчиси рақиб посбонининг олдинга чиқиб кетганини пайқади ва олисдан у қўриқлаётган дарвозани нишонга олиб кўрди, бироқ унга аниқлик етишмади.

22. Иккала жамоанинг сўнгги ҳужумлари охирига бормасдан якунланмоқда.

15. Беҳруз Шайдулов огоҳлантирилди.

15. Нимели ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

11. Норхонов қанотдан етказилиб берилган тўпга кучсиз зарба берди.

6. "Сурхон" жарима майдони яқинида белгиланган жарима зарбаси ноаниқ уриниш билан якунланди.

3. Хавфли вазият! Тўп мезбонлар қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

2. Меҳмонлардан хавфли зарба! Кукичдан сейв!

1. Учрашув бошланди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика