Latest news

23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  1 22:57Португалия — Испания. Роналду ва Ямал асосий таркибда  12 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  40 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  11 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  9 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  15 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1

Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" "Жар"да "Металлург"ни мағлуб этди News

Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" "Жар"да "Металлург"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 17-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида Нурилло Тўхтасиновнинг зарбаси хавфли ва ноаниқ чиқди. 27-дақиқада мезбонларнинг ҳужуми вақтида Ғиёсовнинг тўп узатишини Камолиддин Тожиев қайтариб юборди ва жуда хавфли ҳужумни тўхтатди.

32-дақиқада Турсуновнинг тўп узатишидан кейин Лутфулла Тўраев зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

39-дақиқада Музаффар Музаффаровнинг узоқдан йўллаган зарбасини Абдумавлон Абдужалилов қийинчилик билан қайтарди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. 

53-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов бирга бир вазиятдан зарба берди, Лобанов тўпни қайтарди. 

62-дақиқада Лутфулла Тўраевнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

66-дақиқада Санжар Қодирқуловнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Лобанов қайтарди.

74-дақиқада Жавоҳир Қаҳрамоновнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни Хуршид Ғиёсов дарвозага йўллади - 1:0. 

84-дақиқада Муллажоновнинг зарбасини Абдужалилов қайтарди. 

90+3-дақиқада Суҳроб Нуруллоевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

Ўйинда "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 



18 август, якшанба

17:00 «Бунёдкор» - «Металлург» 1:0

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Тимур Гайнуллин, Дониёр Сайлавов, Шуҳрат Ражабов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Зоҳир Акрамхонов

Гол: Хуршид Ғиёсов 74, - 1:0.

«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 65), Санжар Қодирқулов (Бобурбек Фарҳодов, 82), Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруҳ Гадоев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Турсунов (Санжар Рихсибоев, 73).
Захирадагилар: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Жасурбек Жалолиддинов, Владислав Нуриев, Евгений Чумак, Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

«Металлург»: Александр Лобанов, Аббосжон Отахонов, Суҳроб Нуриллоев, Баҳром Абдураҳимов, Музаффаржон Музаффаров, Худойшукур Сатторов (Иброҳим Йўлдошев, 79), Камолиддин Тожиев (Сервер Жепаров, 54), Станислав Андреев, Акбаржон Исматуллаев, Баҳодир Пардаев, Андрей Шипилов.
Захирадагилар: Акмал Турсунбоев, Маҳмуджон Қудратуллаев, Аброр Тошқўзиев, Зоҳид Абдуллаев, Шавкатжон Муллажонов, Сергей Тумасян, Муҳаммад Исаев.


Bunyodkor

Hurshid Giyasov - 74'

Superliga. Round 17

18/08/2019, 17:00

0
:
1
Finished

Metallurg

45'
90'
65'  Mirjakhon Mirakhmadov (Javokhir Kahramanov)
73'  Sanjar Tursunov (Sanjar Rikhsibaev)
74'  Hurshid Giyasov
82'  Sanjar Qodirqulov (Bobur Farhodov)
54'  Kamoliddin Tadjiev (Server Djeparov)
75'  Андрей Шипилов (Shavkat Mulladjonov)
79'  Xudoyshukur Sattorov (Иброхим Юлдашев)


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика