Latest news

23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  0 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16

Coca Cola Суперлигаси. Бугун тўртта ўйин бор News

Coca Cola Суперлигаси. Бугун тўртта ўйин бор

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган сўнгги тўрт ўйин бўлиб ўтади.

15:15 - “Сурхон” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Ҳусниддин Шодмонов, Найим Қосимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Суперлигада икки ўйиндан буён мағлуб бўлмаётган "Навбаҳор" Термизда ўтган турда учта ўйиндан иборат ғалабали серияси тугаган "Сурхон"га қарши ўйнайди.

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида 25 марта тўқнаш келишган. 18та учрашувда "лочинлар", 5та баҳсда термизликлар зафар қучишган. Қолган иккита ўйинда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Биринчи даврада ўтган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Surkhon

Superliga. Round 22

19/10/2019, 15:15

0
:
0
Finished

Navbahor

45'
90'
29'  Giyas Komilov



16:30 - “Динамо” – “Пахтакор”
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Элёр Турсунов
Назоратчи: Марат Исмоилов

Муддатдан аввал чемпионликка эришган "Пахтакор" мусобақа жадвалининг энг сўнгги поғонасида бораётган "Динамо" меҳмони бўлади.

"Шерлар" бу мавсумда умуман ютқазмаган ягона клуб бўлиб туришибди. "Динамо" эса 9та турдан буён фақат мағлубият аламини тотиб кўрмоқда. Сўнгги бор Самарқанд клуби 21 июнь куни майдонни ютқазмай тарк этганди.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган баҳсда Жавоҳир Сидиқов ва Жалолиддин Машариповнинг урган голлари "Пахтакор"га ғалаба келтирган эди - 2:0.

Ушбу клублар шу кунга қадар 47 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 36 марта "шерлар" зафар қучишган, 6та баҳсда самарқандлилар ғолиб бўлишган. Бешта учрашувда дуранг кузатилган.

"Динамо" ўз уйида сўнгги бор 2010 йилги мавсумда "Пахтакор"ни мағлуб этганди. Шундан сўнг Самарқандда кетма-кет олти учрашувдан буён "Динамо" бу рақибни таслим қилолмай келмоқда.

Dinamo

Bobur Kasimov - 28'

Superliga. Round 22

19/10/2019, 16:30

4
:
1
Finished

Pakhtakor

Igor Sergeev - 45', Sardor Sobirkhodjaev - 45', Dostonbek Hamdamov - 75', Dostonbek Hamdamov - 82'

45'
90'
28'  Bobur Kasimov
45'  Igor Sergeev
45'  Sardor Sobirkhodjaev
75'  Dostonbek Hamdamov
82'  Dostonbek Hamdamov



16:30 - “Локомотив” – “Бухоро”
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Аҳмед Тиллаев

Самвел Бабаян бошчилигидаги "Локомотив" ушбу турда Муҳсин Муҳаммадиев бошчилигидаги "Бухоро"ни меҳмон қилади.

"Бухоро" охирги бешта турда фақат бир марта мағлуб бўлди холос. "Локомотив" эса етти турдан буён ҳеч кимга ютқазгани йўқ ва сўнгги 4та учрашувда рақиблар билан бир хил 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дастлабки даврада Бухорода кечган баҳсда Арсланмират Аманов ва Темурхўжа Абдухолиқов томонидан урилган голлар "Локомотив"га ғалаба келтирган - 2:0.

Ўзбекистон чемпионатида бу икки клуб ҳозирга қадар ўзаро 29та марта тўқнаш келишган. 18та учрашувда "темирйўлчилар" 3 очкони қўлга киритишган бўлса, 6та ўйинда бухороликларнинг қўли баланд келган. Қолган 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган.

Lokomotiv

Oleg Zoteev - 64', Diyor Turapov - 90'

Superliga. Round 22

19/10/2019, 16:30

0
:
2
Finished

Bukhara

45'
90'
64'  Oleg Zoteev
90'  Diyor Turapov



17:30 - “Насаф” – “Андижон”
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Рустам Чориев
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Эркин Бахтиёров

9-ўриндаги "Андижон" 7-ўриндаги "Насаф" билан ўйнайди.

"Насаф" Суперлигада сўнгги бешта турда умуман ғалаба қозона олмади (1 дуранг ва 4 мағлубият). "Андижон" эса аксинча охирги учта ўйинда ҳеч кимга ютқазгани йўқ (2 ғалаба ва 1 дуранг).

Биринчи даврада Андижондаги ўзаро баҳсда "Андижон" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Умуман олиб қараганда бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатида жами 37 марта тўқнаш келишган Шундан атиги 6тасида "Андижон" уч очкога эга чиққан. 23 марта "аждарлар" зафар қучишган. Қолган 8та ўйинда ғолиб аниқланмаган.

Қаршида "Насаф" 8та ўйиндан буён "Андижон"ни мағлуб этиб келмоқда. 2007 йилда "бургутлар" бу жамоа майдонида дуранг ўйнашган. "Андижон"нинг Қаршидаги ягона ғалабаси 1999 йилги мавсумда қайд этилган.

Nasaf

Humoyun Murtozaev - 9', Humoyun Murtozaev - 64', Ойбек Бозоров - 90'

Superliga. Round 22

19/10/2019, 17:30

0
:
3
Finished

Andijan

45'
90'
9'  Humoyun Murtozaev
9'  Aziz Ganiyev
64'  Humoyun Murtozaev
90'  Ойбек Бозоров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика