Coca Cola Суперлигаси. Бугун 20-тур якунига етади
		
		22 sep 2019 08:36
        News	
	 
				 
				Coca Cola Суперлигаси. Бугун 20-тур якунига етади
“Насаф” – “Бухоро”
Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Фаррух Янсупов
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Сўнгги учта турда умуман гол ура олмаган "Насаф" ўз майдонида мусобақа жадвалида энг сўнгги поғонада бораётган "Бухоро"ни қабул қилади.
"Бухоро" ортда қолган 19та турда рақиблар дарвозасига 12та гол урди, "Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев эса 11та гол уришнинг уддасидан чиқди.
Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 43 бор ўйин ўтказишган. Шундан 11тасида "Бухоро" ғолиб чиққан, 9та баҳсда дуранг қайд этилган. Қолган 23та ўйинда "аждарлар" муваффақият қозонишган.
Биринчи даврада Бухородаги учрашувда Ҳумоюн Муртозаевнинг ягона голи "Насаф"га 3 очко келтирганди - 1:0.
"Бухоро" Қаршида ҳеч қачон "Насаф"ни мағлуб эта олмаган - 5 дуранг, 16 мағлубият.
| Nasaf Sharof Muhitdinov - 68' | Superliga. Round 20 22/09/2019, 18:00 2: 1 Finished | Bukhara Asadbek Sobirjonov - 45', Salamat Qutiboev - 75' | 
“Бунёдкор” – “Қизилқум”
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Аҳмед Тиллаев
Суперлигадаги сўнгги 2та ўйинда ғалаба қозона олмаган икки клуб ўртасидаги баҳс. "Бунёдкор" "Локомотив" билан дуранг ўйнади ва "Қўқон-1912"га ютқазди. "Қизилқум" эса "Сурхон"га мағлуб бўлди ва "Насаф" билан муроса кўчасини танлади.
Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатига шу кунга қадар 25 марта тўқнаш келишган. "Қизилқум" бу ўйинларнинг атиги 3тасида ғолиб чиққан. 4 марта дуранг кузатилган ҳамда 18 марта "Бунёдкор"нинг қўли баланд келган.
"Бунёдкор" ўз майдонида ўтган 12та учрашувнинг 10тасида ғолиб бўлган. "Қизилқум" Тошкентда "Бунёдкор" билан бир марта дуранг ўйнаган (2010 йил) ва бир марта ғалаба қозонган (2017 йил).
Биринчи даврада Навоийда кечган баҳсда "Қизилқум" Элгужа Григалашвилининг ягона голи туфайли 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
| Bunyodkor Mirjakhon Mirakhmadov - 24', Абдулла Абдуллаев - 29' | Superliga. Round 20 22/09/2019, 18:00 1: 2 Finished | Qizilqum Sunnatilla Abdullajonov - 87' | 
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
                    Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ... Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
                    Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
                    Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди  Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
                    Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments