Latest news

21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  160 21:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  11 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  12 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  2 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

Coca Cola Суперлигаси. 23-тур лауреатлари News

Coca Cola Суперлигаси. 23-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 23-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов якунланган турда "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб ўйнади. Қўқонликларнинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Суюнов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 23-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Навбаҳор" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев "Сурхон" билан баҳсда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Ислом Рашидхонов узатган тўпни эгаллаб олган ҳужумчи жарима майдони ташқарисидан дарвозабоннинг устидан дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа Забиҳилло Ўринбоевнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.





Бу турда "Локомотив" ўз майдонида АГМКни қабул қилди. Унда "Темирйўлчилар" биринчи тайм сўнггида гол ўтказиб юборишди ва ҳисобда ортда қола бошлашди. Захирадан майдонга тушган тажрибали Марат Бикмаев дастлаб пенальтидан сўнгра ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўйиндан голлар уриб "Локомотив"га иродали ғалабани келтирди - 2:1. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Марат Бикмаев 23-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Бу тур "Сўғдиёна" Жиззахда иккинчи ўринда бораётган "Насаф"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Кумуш медаллар учун кураш олиб бораётган "Аждарлар"ни мағлуб этган "Сўғдиёна" шу куни жуда яхши ўйнади. Championat.asia талқинига кўра жиззахликлар устози Улуғбек Бақоев 23-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика