Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Coca Cola Суперлигаси. 16-тур лауреатлари News

Coca Cola Суперлигаси. 16-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 16-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Андижон" дарвозабони Элдор Адҳамов якунланган турда "Навбаҳор" билан сафардаги баҳсда ажойиб ўйнади. "Лочинлар"нинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Адҳамов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 16-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Искандар Шойқулов "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Майдон марказида тўпни эгаллаб олган футболчи жарима майдони яқинига бориб дарвозанинг юқори бурчагига гол урди. Шу тариқа Искандар Шойқуловнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.





Турнинг марказий учрашувида АГМК "Бунёдкор"ни мағлуб эта олди. Олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоадан устун келиб, бир кун бой бериб қўйган иккинчи ўринига қайтди. Захирадан майдонга тушган Жасур Умаров учрашувдаги ғалаба тўпини уришга муваффақ бўлди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Миржалол Қосимов 16-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



Марказий баҳсда АГМК сафида грузиялик Элгужа Григалашвили жуда фаол бўлди. Унинг тўп узатишидан кейин унинг ҳамюрти Мате Ватсадзе гол урди. Иккинчи таймда эса рақиб дарвозабонинг хатосидан унумли фойдаланиб чиройли гол урди. Championat.asia талқинига кўра Элгужа Григалашвили 16-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика