Latest news

16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  5 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  8 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  0 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  2 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  11 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  7

Coca Cola Суперлига. "Сурхон" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Металлург"ни мағлуб этди News

Coca Cola Суперлига. "Сурхон" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Металлург"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин.



СУРХОН – МЕТАЛЛУРГ - 1:0
11 март 2021 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Ойбек Юнусов

Гол: Жасурбек Ёқубов 90+1, - 1:0.

"Сурхон": 13. Акром Хўжаев, 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Алишер Салимов, 7. Ислом Тошпўлатов (9.Низомжон Норов, 87), 10. Мурод Бобожонов (14.Жасур Холтўраев, 75), 11. Зоҳир Пиримов, 15. Владимир Бубанья, 19. Нуриддин Ҳасанов (21.Жавоҳир Эсонқулов, 73), 20. Ҳусниддин Ғофуров, 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асрор Ғофуров.
Захира: 12.Рустам Нартаджиев, 3.Камолиддин Ашуров, 8.Жаҳонгир Аҳмадов, 70.Иброҳим Йўлдошев.

"Металлург": 12. Александр Лобанов, 7. Дониёр Нарзуллаев (14.Аброрбек Тошқўзиев, 78), 8. Саламат Қуттибоев, 10. Шаҳзодбек Нурматов (9.Маҳмуджон Қудратиллаев, 69), 21. Камолиддин Тожиев, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 34. Евгений Макеев, 55. Акбар Исматуллаев, 88. Евгений Чумак (90.Муҳсин Бозоров, 53), 98. Дамир Темиров.
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 43.Даврон Анваров.

Огоҳлантиришлар: Евгений Чумак 35, Камолиддин Тожиев 38,


ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. "Сурхон" - "Металлург" 1:0

90+3. "Металлург" гол урди, аммо ҳакам қоида бузилганини кўрсатди

90+1. ГОООООООООООООООООООООООЛ! 1:0. Жасурбек Ёқубов бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади. 




90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди.

88. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда ташаббусга эга бўлмоқда ва ҳужумкорликни оширмоқда

87. Ўзгариш. "Сурхон". Тошпўлатов ўрнига Низомжон Норов тушди

83. ГОООООООООООООООООООООЛ! Бурчак тўпидан сўнг Ҳусниддин Ғофуров боши билан зарба берди, Жасур Холтўраев гол урди, бироқ қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди ва гол инобатга олинмади.




78. Ўзгариш. "Металлург". Дониёр Нарзуллаев ўрнига майдонга Аброрбек Тошқўзиев тушди.

75. Ўзгариш. "Сурхон". Мурод Бобожонов ўрнига Жасур Холтўраев майдонга тушди.

73. Ўзгариш. "Сурхон". Нуриддин Ҳасанов ўрнига Жавоҳир Эсонқулов тушди

71. Зарбааа! "Сурхон"нинг хавфли ҳужуми, зарба дарвоза тўрига ташқи томондан тегди

69. Ўзгариш. "Металлург". Шаҳзодбек Нурматов ўрнига майдонга Маҳмуд Қудратиллаев тушди.

65. Жамоалар худди 0:0 ҳисоби учун ўйнашаётгандек таассурот қолдирмоқда.

56. "Металлург"дан ҳужум, чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпга Ихтиёр Тошпўлатов бош билан зарба беришга уринди, ноаниқ!

53. Ўзгариш. "Металлург". Чумак ўрнига Муҳсин Бозоров тушди

52. УХХХХХ! Евгений Чумак майдон марказида жиддий жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам беришди.

47. "Сурхон" бурчак зарбасини амалга оширди. Бу ўйин давомидаги биринчиси. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Жуда зерикарли тарзда кечаётган тайм тугаб бормоқда

39. ЗАРБАААААА! Ислом Тошпўлатовнинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини Лобанов тўпни қайтарди!

38. "Сурхон" хавфли жарима тўпига эга бўлди

38. Огоҳлантириш. "Металлург". Камолиддин Тожиев

35. Огоҳлантириш. "Металлург". Евгений Чумак

28. УХХХХХ! Муродбек Бобожонов бирга бир вазтиятга чиқиб бориб Лобанов билан тўқнашиб кетди, ҳакам тўпга ўйнади деб ҳисоблади ва пенальти белгиламади 




26. Майдонда тактик кураш кечмоқда, жамоалар ёпиқ ўйин намойиш этишмоқда. Ҳеч ким гол ўтказишни истамаяпти

20. УХХХ! "Сурхон"нинг ҳужуми, Лобанов жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтарди

14. Станислав Андреев тўпни жарима майдонига етказиб берди. Аммо якунлайдиган ўйинчи йўқ...

3. Кутилганидек, дастлабки дақиқаларда мезбонлар ҳужумкорликка зўр беришаяпти.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 16:15да бошланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика