Latest news

21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  61 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4

Coca Cola Суперлига. Сўнгги 4 тур ҳақида ким қандай фикрда? News

Coca Cola Суперлига. Сўнгги 4 тур ҳақида ким қандай фикрда?

Tags :  ПФЛ
ЎзПФЛ Суперлиганинг сўнгги 4 та тур учрашувларини қандай тартибда ўтказиш борасида барча клубларнинг бирламчи таклифларини ўрганиб чиқди.

Унга кўра, 8 та клуб — “Қизилқум”, “Қўқон-1912”, “Пахтакор”, “Бухоро”, “Сурхон”, “Металлург”, “Машъал” ҳамда "Локомотив” футбол клублари худди I даврадаги бўлгани каби, сўнгги тўрт тур учрашувларини ҳам марказлаштирилган тартибда ўтказиш таклифини берган.

Шунингдек, 5 та клуб — АГМК, “Сўғдиёна”, “Насаф”, “Навбаҳор” ва “Андижон” клублари нейтрал майдонлар масаласини илгари сурган. Ва фақатгина “Бунёдкор” футбол клуби учрашувлар тақвимда қандай акс этган бўлса, шундай қолишини истаган.

ЎзПФЛ марказлаштирилган тақвим айни ҳолатда “Пахтакор”, “Сурхон”, “Металлург” ва “Локомотив” футбол клубларига қулайлик туғдиришини, айрим жамоалар учун эса моддий тарафдан қимматга тушишини инобатга олади. Шунингдек, сўнгги тўрт тур учрашувлари учун пойтахтдан қўним топишни режалаштирган жамоалар таклифини ҳам назарда қочирмасликка ҳаракат қилади.

Шундан келиб чиқиб, янги илова клубларга юборилди. Бунда нейтрал майдонларни афзал билган клублар таклифи инобатга олинган. Қўшимчасига, учрашувларини пойтахт ва Тошкент вилоятида ўтказиш истагини билдирган клублар учун ҳам иложи борича қулайроқ майдонлар кўрсатиб ўтилган.

ЎзПФЛ жамоалар ўз учрашувлари жойини тез орада тасдиқлашларини кутади. Шу асосда ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан кейин бўлиб ўтадиган сўнгги тўрт тур тақвими ишлаб чиқилади ҳамда бу борада Спорт-ТВ канали билан фикр алмашилинади.

ЎзПФЛ қийин шароитда ҳам чемпионат учрашувларини тўлиқ ҳамда вазиятдан келиб чиққан ҳолда адолатли ўтказишга интилаётган ўз аъзоларига миннатдорчилик билдиради.


П.С. ПФЛ сўнгги тўрт турни қуйидаги стадионларда ўтказиш бўйича клубларга таклиф юборган. 



Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика