Latest news

10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  0 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  10 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  24 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12

Coca-Cola Суперлигаси. Холмуҳаммедовнинг жаримадан урган голи эвазига "Қўқон 1912" "Насаф"ни мағлуб этди News

Coca-Cola Суперлигаси. Холмуҳаммедовнинг жаримадан урган голи эвазига "Қўқон 1912" "Насаф"ни мағлуб этди

Coca-Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув майдон эгалари ҳужумкор ўйини билан бошланди. Илк дақиқалардаёқ "Қўқон 1912" футболчилари жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бу вазиятда Мурод Холмухаммедовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси бир оз ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. Биринчи бўлимнинг 5-дақиқасида келиб "Насаф" жамоаси футболчиси Хумоюн Муртазоевнинг мезбонлар дарвозаси томон тепган тўпига аниқлик етишмади. 12-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни Шахбоз Эркинов боши билан қаршиликлар дарвозаси томон зарба берди, бир оз ноаниқ.

Учрашувнинг 20-дақиқасида "Насаф"нинг 28-рақамли футболчиси Хуршидбек Мухторовнинг ерлатиб йўллаган зарбасини қўқонликлар посбони Ислом Абдуллаев эгаллаб олди. 30-дақиқадага келиб "Қўқон 1912" футболчиларида қаршиликлар дарвозасини ишғол этиш учун қулай имконият юзага келганда, бироқ бу вазиятда Шахбоз Эркинов томонидан йўлланган зарбани "Насаф" посбони қийинчилик билан бартараф этди. 37-дақиқада меҳмонлар "Қўқон 1912" дарвозасига тўп киритишганди, бироқ ён ҳакам вазиятни "ўйиндан ташқари холат" деб баҳолади, Хумоюн Муртазоев томонидан киритилган гол инобатга олинмади. Учрашув бош ҳаками томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган паллада мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Биринчи бўлим сўнгига қадар дарвозаларга гол киритилмади ва 0:0 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳар икки жамоанинг фаол ҳаракататлари билан бошланди. Бўлимнинг дақиқаларида тўп учун кураш асосан майдон марказида кечди.

Учрашувнинг 55-дақиқасида яна ўша Шаҳбоз Эркинов қаршиликлар дарвозасини ишғол этиш қулай имкониятга эга бўлди, унинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 55-дақиқада мезбонлар томонидан ижро этилган жарима зарбаси самарасиз якунланди. Учрашувнинг 58-дақиқасида қаршиликларнинг 14-рақамли футболчиси Шароф Муҳитдиновнинг кучли зарбасини "Қўқон 1912" посбони маҳорат кўрсатиб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Шундан сўнг учрашувда ҳисобни очиш учун ҳар икки жамоа вакилларида имкониятлар юзага келган бўлсада, мухлислар ўйиндаги дастлабки голни 82- дақиқага келиб кўришга муваффақ бўлдилар. Жарима зарбаси, тўп ёнида доимгидек Мурод Холмухаммедов, зарба ва гол! "Қўқон 1912" учрашувнинг 81-дақиқасида ҳисобда олдинга чиқиб олди - 1:0. 89-дақиқада "Насаф" жамоаси вакилларида ҳисобни тенглаштириш учун имконият юзага келганди, бироқ бу вазиятда Дилшод Саитовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
Учрашув шу тариқа "Қўқон 1912"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Шу куни Қўқон шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳга кўплаб футбол мухлислари ташриф буюриб, бутун учрашув давомида севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб турдилар. Айтиш жоизки, кам сонли “Насаф" жамоаси мухлислари узоқ йўл босиб Қўқон шаҳрига етиб келганликлари эътирофга лойиқ.


Coca-Cola Суперлига, 18-тур

27.08.2019, 17:00

"Қўқон-1912" - "Насаф" 1:0

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Гол: Мурод Холмуҳаммедов 81, - 1:0.

"Қўқон-1912": 1.Ислом Абдуллаев, 4.Cобит Синдаров, 7.Жамшид Ҳасанов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 14.Аваз Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Жаҳонгир Аҳмадов, 19.Суҳроб Бердиев, 22. Шаҳбоз Эркинов, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.

Захира: 33.Музаффар Абдуллаев, 5.Ҳожимат Эркинов, 9.Зафар Тўраев, 11.Тимур Ҳакимов, 16. Жасур Ҳасанов, 20.Иқбол Маликжонов, 27.Жасур Ёқубов, 72.Алишер Саматов, 91.Отабек Ҳайдаров.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 6.Азизжон Ғаниев, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 22.Акмал Мозговой, 28.Хуршидбек Мухторов, 34.Шерзод Насруллаев, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 2.Сардор Саъдуллаев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов, 15.Жўрабек Маннонов, 16.Алишер Юсупов, 19.Сардор Абдураимов, 20. Ислом Кенжабоев, 30. Худоёрхон Сагдуллаев.


Kokand-1912

Murod Khalmukhamedov - 81'

Superliga. Round 18

27/08/2019, 17:00

0
:
1
Finished

Nasaf

45'
90'
81'  Murod Khalmukhamedov


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика