Latest news

22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  3 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  38 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2

Coca Cola Суперлига превьюси. Иккинчи даврада ҳали ютмаган жамоалар тўқнашуви News

Coca Cola Суперлига превьюси. Иккинчи даврада ҳали ютмаган жамоалар тўқнашуви

Бугун Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилади.

"Динамо" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. Мазкур қарама-қаршилик 17:00да старт олади. Бугун ҳар икки жамоа фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилса керак, чунки иккинчи давра бошланганидан бери "Динамо" ҳам, "Бухоро" ҳам ғалаба нашидасини сургани йўқ. 

Хусусан "Динамо" фақат мағлубиятга учраб келаётган бўлса, "Бухоро" иккита дуранг ва иккита мағлубият қайд этди. "Динамо" аслида кетма-кет бешта ўйиндан бери ютқазяпти. Бу жамоа биринчи даврада ҳартугул ўзини кўрсата олганди, аммо иккинчи даврада ҳозирча мағлубиятлардан боши чиқмай қолди. 

Самарқандликлар охирги марта уйда "Локомотив"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган, шундан бери Даврон Файзиев шогирдлари "Бунёдкор"га қарши икки марта, шунингдек "Локомотив", "Қўқон-1912", "Қизилқум" жамоаларига қарши майдонга тушиб бу ўйинларда ҳам имкониятни бой беришди. 

"Бухоро" эса охирги марта "Андижон" билан кечган учрашувда уч очкони қўлга киритган. Иккинчи давра бошланганидан бери бухороликлар ҳали ғолиб чиқишгани йўқ. Биласизми? "Бухоро" қаторасига бешта ўйиндан бери сафарда фақат мағлубиятга учраб қайтмоқда. Бу жамоа шу пайтгача сафарда бир марта зафар қучган: Қўқонда "Қўқон-1912"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган.

Dinamo

Superliga. Round 18

27/08/2019, 17:00

3
:
0
Finished

Bukhara

Andrey Sidorov - 68', Salamat Qutiboev - 70', Sardor Sulaymonov - 73'

45'
90'
68'  Andrey Sidorov
70'  Salamat Qutiboev
73'  Sardor Sulaymonov


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика