Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" сентябрь бошида учта ўйин ўтказади News

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" сентябрь бошида учта ўйин ўтказади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Coca Cola Суперлиганинг II давра учрашувлари карантин қоидалари юмшатилганидан келиб чиқиб, уй-сафар тизимида ўтишини маълум қилганди.

Сир эмаски, “Пахтакор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этиш учун 10 сентябрь куни Қатарга йўл олади. Шу боис, Суперлига учрашувларини тўлиқ якунига етказиш учун ЎзПФЛ “Пахтакор” клубининг 10 сентябрга қадар 3 та расмий ўйинда майдонга тушиши кераклигини маълум қилди ва режага киритди. Бунда “Пахтакор” кетма-кетликда “Навбаҳор”, “Бухоро” ва “Металлург” клубларига қарши кураш олиб бориши керак.

ЎФА Терма жамоалар маркази 3 сентябрь куни Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини бор эканидан келиб чиқиб, “Бухоро” ва “Навбаҳор” жамоалари кетма-кетлигини ўзгартиришни сўради. Аммо “Бухоро” клуби марказлаштирилган мусобақада қолган жамоалардан битта кўпроқ ўйинда майдонга тушгани, шунингдек, клубни бир қатор футболчилар тарк этганидан келиб чиқиб, мазкур таклифга рози бўлмади. Ўз навбатида “Пахтакор” клуби Қатар сафари олдидан Наманган ёки Муборакда эмас, яқинроқ ҳудудда учрашув ўтказиши тўғрироқ бўлиши, шундан келиб чиқиб, кетма-кетликни тақвим бўйича белгилаш тўғри бўлишини маълум қилди. ЎзПФЛ клубларнинг бу таклифларини ҳурмат қилади. 

Шундан келиб чиқиб, учрашувлар қуйидаги саналарга белгиланди:

1 сентябрь, 19:00 “Навбаҳор” — “Пахтакор”

5 сентябрь, 18:00 “Бухоро” — “Пахтакор”

8 сентябрь, 19:00 “Металлург” — “Пахтакор”

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика