Latest news

13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  0 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  58 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  18 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  12 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан йирик ғалабага эришди News

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан йирик ғалабага эришди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


ПАХТАКОР – МАШЪАЛ - 3:0
15 март 2021 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Рамиль Ильясов

Голлар: Фарруҳ Сайфиев 9, - 1:0 (Егор Кримец). Драган Черан 36, - 2:0 (Шароф Муҳитдинов). Сардор Рашидов 59, - 3:0 (Эрен Дердийок).

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 6.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев (18.Ҳожимат Эркинов, 64), 9.Эрен Дердийок, 10.Драган Черан (14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 76), 15.Егор Кримец (5.Анзур Исмоилов, 64), 19.Шароф Муҳитдинов, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фаррух Сайфиев.
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 16.Марлен Чобанов, 17.Шерзод Темиров, 28.Диёр Холматов.

"Машъал": 1. Ботир Носиров, 2. Зафарбек Акрамов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 7. Ифеани Ифеани, 8. Майкл Окоро Ибе, 10. Ҳумоюн Муртазоев (9. Дониёр Усмонов, 66), 13. Шаҳзод Шайманов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 19. Сардор Абдураимов, 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукуруллаев.
Захира: 12. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4.Шаҳзод Ҳамидов, 11. Чигози Самуэль Онониву, 18. Аббос Шодмонов, 20. Худоёрхон Саъдуллаев, 21. Укеме Мичел Уильямс.

Огоҳлантиришлар: Сардор Абдураимов 45.


ЯНГИЛАШ 



90+2. Ўйин якунланди, "Пахтакор" - "Машъал" 3:0

90. Учрашувга 2 дақиқа қўшилди

87. ЗАРБАААА! Ҳумоюнмирзо Иминовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Носиров қийинчилик билан қайтарди!

86. ЗАРБААААА! Сайфиевнинг узатган тўпидан кейин Рашидов зарба берди, анча ноаниқ!

85. ЗАРБАААААААА! Сирожиддин Қўзиевнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан кейин Қувватов тўпни ушлаб олди!  

76. Ўзгариш. "Пахтакор". Черан ўрнига Иминов туширилди

66. Ўзгариш. "Машъал". Муртазоев ўрнига Усмонов туширилди

64. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Турғунбоев ўрнига Эркинов, Кримец ўрнига Анзур Исмоилов тушди

60. ЗАРБААААААА! Сирожиддин Қўзиевнинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди! 

59. ГОООООООООООООООООЛ! САРДОР РАШИДОВ! 3:0. Сардор 16 метрлардан тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига айлантириб аниқ йўллади




53. ЗАРБААААААААААА! Шаймановнинг аниқ зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди

46. Иккинчи тайм бошланди


45. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 2:0

45. Огоҳлантириш. "Машъал". Сардор Абдураимов

36. ГОООООООООООООООООООООЛ! ДРАГАН ЧЕРАН 2:0. Шароф Муҳитдинов билан девор услубида ўйнаган Драган Черан гол урди. 




25. УХХХ!  Рашидовнинг яна бир зарбасидан кейин Ботир Носиров тўпни ушлаб олди

24. ЗАРБАААААААА! Собирхўжаевнинг оширган тўпини Рашидов дарвозага йўллади, аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди



14. ЗАРБАААААААААААААААА! Ҳумоюн Муртозаевнинг зарбасини Қувватов қайтарди, тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. Унга тўпни Сардор Абдураимов узатганди 

9. ГОООООООООООООООООООЛ! Фарруҳ Сайфиев 1:0! Егор Кримецнинг майдон марказидан узатган тўпини рақиб жарима майдонида пайдо бўлган Сайфиев дарвозага йўллади. 







3. ЗАРБААААА! Эрен Дердийокнинг узатмасидан сўнг Драган Черан берган зарба ноаниқ чиқди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Учрашув соат 18:30да бошланади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика