Coca-Cola Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ўйинида ишлайдиган Норсафаровнинг статистикаси
07 apr 2021 16:25
News
Coca-Cola Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ўйинида ишлайдиган Норсафаровнинг статистикаси
Coca Cola Суперлига. Бугун "Навбаҳор" "Пахтакор" билан ўйнайди
"Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳсни 27 ёшли Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 18:30 да старт оладиган ўйин мазкур бригада учун Суперлиганинг жорий мавсумидаги 3-си бўлади. Улар бунга қадар "Андижон"нинг "Қизилқум" ва "Бунёдкор"га қарши ўйинларида ишлашган эди (шунингдек, Про лигада ҳам битта ўйин).
ҚИЗИЛҚУМ – АНДИЖОН - 1:0
11 март 2021 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Наим Қосимов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Coca Cola Суперлига, 3-тур
БУНЁДКОР – АНДИЖОН 3:1
20 март 2021 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Шоҳруҳ Қаюмов
Назоратчи: Владислав Цейтлин

Жорий мавсум статистикасининг далолат беришича, Норсафаров сариқ карточкаларини ҳар ўйинда ўртача 5 марта чўнтагидан чиқаришга мажбур бўляпти. Бундан ташқари, у 20 март куни ўтказилган 3-тур баҳсида "Бунёдкор" вакили Иброҳим Томивага қизил карточка кўрсатган эди.
Қизиқарли жиҳати, Норсафаров ўзи ишлаган иккала баҳсда ҳам 1 тадан пенальти белгилаган (ҳар иккови "Андижон" дарвозасига).
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments