Latest news

08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  3 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  130 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3

Coca Cola Суперлига. Бекободда 4та гол урилган оқшомда "Металлург" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди News

Coca Cola Суперлига. Бекободда 4та гол урилган оқшомда "Металлург" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.



Coca Cola Суперлига.
18-тур, 30 август 2023 йил
“МЕТАЛЛУРГ” – “СЎҒДИЁНА” 3:1 LIVE
Ҳакамлар:
Равшан Абдувоҳидов, Расулжон Фозилов, Максим Нечохин, Умиджон Раҳимжонов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Мансур Саримсоқов 

Гол: Забиҳилло Ўринбоев (пенальти)  15, Забиҳилло Ўринбоев 55, Керим Палич 57, Улуғбек Кенжаев (Алишер Салимов) 79


"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 3.Даниал Маҳини, 4.Керим Палич, 8.Искандар шайқулов (11.Дамир Темиров,67), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Сардор Абдураимов, 17.Ризо Яздандўст, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков ( 23.Беҳруз Шодмонов, 72), 33.Иван Йосович, 77.Шаҳзод Убайдуллаев (18.Сарвар Абдуҳамидов,90+5)
Захира: 12.Александр Лобанов, 6.Худойшукур Сатторов, 19.Эргаш Исмоилов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов,70.Алишер Хайруллаев, 97.Муҳаммадали Алиқулов.

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Абдуллоҳ Омоналиев (4.Элёр Орифов,42), 6.Алишер Салимов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов (90.Улуғбек Кенжаев, 74) 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (c), 15.Тарик Исич, 22.Санжар Шоаҳмедов ( 18.Миржалол Абдумуталов, 59), 33.Оллоберган Каримов (12.Хислат Халилов, 74), 80.Самандар Синдаров (11.Жасур Ҳасанов, 59), 88.Самандаржон Мавлонқулов, 93.Марко Колакович.
Захира: 13.Шоҳруҳ Исоқов, 2.Жасурбек Ёқубов,  17.Муҳаммад Йўлдошев, 20.Амирбек Файзиев, 

Огоҳлантириш: Иван Йосович ("Металлург") 18, Жавоҳир Қаҳрамонов ("Сўғдиёна") 45+2


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+5. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Шаҳзод Убайдуллаев ўрнига Сарвар Абдуҳамидов тушди. 

90+3. Ўйин темпи юқори. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

82. Шаҳзод Убайдуллаев бирга бир вазиятдан гол ура олмади. Рақиб ҳимоячилари хавфни тезда бартараф қилди. 

79. ГОЛ. Алишер Салимовнинг қанотдан берган узатмасини Улуғбек Кенжаев боши билан голга айлантирди. 

74. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Оллоберган Каримов ўрнига Ҳислат Ҳалилов, Муҳаммад Сафо Фозилов ўрнига Улуғбек Кенжаев тушди. 

72. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Шаҳзод Ғофурбеков ўрнига Беҳруз Шодмонов тушди. 

67. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Искандар Шойқулов ўрнига Дамир Темиров тушди. 

62. ЗАРБА. Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбасини Ортиқов қайтарди. 

59. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Самандар Синдаров ўрнига Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов ўрнига Миржалол Абдумуталов тушди. 

57. ГОЛ. "Металлург" ҳали ўзига келиб улгурмаган "Сўғдиёна" дарвозасига 2 дақиқада 2та гол урди. Керим Палич рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб хотиржам учинчи голни урди. 

55. ГОЛ. "Металлург" иккинчи голни урди. Забиҳилло Ўринбоев аниқ ва чиройли зарба билан "Сўғдиёна" дарвозасини ишғол қилди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+2. ОГОХЛАНТИРИШ. Жавоҳир Қаҳрамонов

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Абдуллоҳ Омоналиев ўрнига Элёр Орифов тушди. 

39. Убайдуллаев Абдуллаев билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётган бир паллада ҳимоячилар тўп йўлига тўсқинлик қилиб қолди. 

33. Ўйин темпи пастлади. Икки жамоа дарвозалари олдида хавфли вазиятлар камайди. 

28. ЗАРБА. Шойқуловнинг зарбаси ноаниқ. 

18. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Иван Йосович. 

15. ГОЛ. Забиҳилло Ўринбоев 11 метрлик нуқтада адашмади. 

15. Мана шу фаоллик натижасида Иван Йосовичга нисбатан Абдуллоҳ Омоналиев қўполлик ишлатди. 

13. Сўнгги 10 дақиқада "Металлург" анча фаоллашди. 

7. ЗАРБА. Забиҳилло Ўринбоев узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ. 

3. ЗАРБА. Санжар Шоаҳмедовнинг зарбасини сўнгги паллада Акмал Ортиқов қайтариб юборди. 

- Учрашув бошланди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика