Latest news

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  1 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  16 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  2 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  17 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  17 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  18 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  52

Coca Cola Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятлар серияси давом этади - бу сафар "Насаф"да йирик ғалаба News

Coca Cola Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятлар серияси давом этади - бу сафар "Насаф"да йирик ғалаба

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига. 13-тур
ЛОКОМОТИВ – НАСАФ 0:4

Гол: Абдихолиқов 10, Муҳиддинов 27, Бозоров 63, Кенжабоев 80.
27 август 2020 йил. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:30 (Спорт ТВ)
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Тимур Галеев, Далер Тиллоев, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Даврон Умиров (19.Авазбек Ўлмасалиев 11), 7.Кахи Махарадзе (25.Жавоҳир Алижонов 81), 8.Вадим Афонин, 10.Марат Бикмаев (4.Шаҳзод Шайманов 81), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 26.Дилшоджон Комилов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёр Туропов, 80.Фарруҳ Иброҳимов (5.Славко Дамьянович 32).
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 18.Иброҳим Ғанихонов, , 52.Жалолиддин Жумабоев, 83.Асадбек Эргашев.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 19.Ҳусаин Норчаев (20.Ислом Кенжабоев 68), 22.Акмал Мозговой (6.Муродбек Хўжамбердиев 84), 34.Шерзод Насруллаев (7.Дилшод Раҳматуллаев 73), 77.Ойбек Бозоров (17.Файсал Траоре 84), 88.Марко Станоевич (5.Ғолиб Ғайбуллаев 68), 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 13.Азамат Сойибов, 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 15.Жўрабек Маннонов, 50.Шохмалик Комилов.


Lokomotiv

Superliga. Round 13

27/08/2020, 18:30

4
:
0
Finished

Nasaf

Bobir Abdikholikov - 10', Sharof Muhitdinov - 27', Ойбек Бозоров - 63', Islom Kenjaboyev - 80'

45'
90'
11'  Davron Umirov (Avazbek O'lmasaliyev)
32'  Farrukh Ibrohimov (Slavko Damjanovic)
81'  Marat Bikmayev (Shahzod Shaymanov)
81'  Kakhi Makharadze (Javokhir Alijonov)
10'  Bobir Abdikholikov
27'  Sharof Muhitdinov
63'  Ойбек Бозоров
68'  Marko Stanojevic (Golib Gaybullayev)
68'  Husayin Norchaev (Islom Kenjaboyev)
73'  Шерзод Насруллаев (Dilshod Rakhmatullaev)
80'  Islom Kenjaboyev
84'  Ойбек Бозоров (Faisal Traore)
84'  Акмал Мозговой (Murodbek Rakhmatov)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Насаф" йирик ғалабага эришиб, қимматли уч очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

91. "Насаф" футболчиларида бешинчи голни киритиш имконияти бор эди. Лекин ушбу вазиятда Абдихолиқовнинг зарбасини Илёсов маҳорат кўрсатиб қайтарди ва жамоасини муқаррар голдан қутқарди. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа вақт қўшиб берди. 

84. "Насаф"да ҳам иккита ўзгариш. Ойбек Бозоров ўрнига Файсал Траоре, Мозговой ўрнига Хўжамбердиев ўйинни давом эттиради. 

81. "Локомотив"да иккита ўзгариш. Бикмаев ўрнига Шайманов, Махарадзе ўрнига Алижонов майдонга тушди. 

80. ГОООЛ! Кенжабоев Саитовнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини рақиб дарвозасига "михлади" - 0:4!

77. "Локомотив"да тезкор қарши ҳужум орқали гол киритиш имконияти юзага келганди. Аммо ушбу вазиятда жамоа футболчилари ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишди. 

73. "Насаф" сафида Насруллаев ўрнига Раҳматуллаев ўйинни давом эттиради. 

71. Зарбааа! Абдихолиқовнинг пенальтидан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди!

70. Пенальти! Илёсов Абдихолиқовга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

68. "Насаф"да иккита ўзгариш. Станоевич ўрнига Ғайбуллаев, Норчаев ўрнига Кенжабоев майдонга туширилди. 

66, Норчаевнинг берган зарбаси ноаниқ.

63. ГОООЛ! "Насаф" футболчилари қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди. Тезкор ҳужумни Ойбек Бозоров голга айлантирди - 0:3!

60. Ойбек Бозоровнинг берган зарбасини Илёсов бартараф этди. 

55. Махарадзееее! У боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Аммо ушбу вазиятда грузиялик футболчига омад етишмади. 

54. Иккинчи бўлимда "Локомотив" фаол. 

51. Зарбаааа! Ўлмасалиевнинг берган зарбаси дарвоза устунига тегди. 

(Фото: Толибжон Қосимов)


46. "Локомотив" футболчилари иккинчи таймни тезкор гол билан бошлашлари мумкин эди. Аммо, Ўлмасалиевнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берди.

44. Станоевичнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ бўлди. Акс ҳолда ҳисоб йириклашиши мумкин эди. 

35. Марат Бикмаевввв! Унинг рақиб дарвозасига йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 

(Фото: Толибжон Қосимов)


32. "Локо"да ўзгариш. Иброҳимов ўрнига Дамянович ўйинни давом эттиради.  

30. Хавфли вазиятттт! Ойбек Бозоров ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди. Аммо тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

27. ГООООЛ! Шароф Муҳиддинов Станоевичнинг узатмасини рақиб дарвозасига аниқ йўллади - 0:2!

22. Муҳиддиновнинг берган зарбаси ноаниқ. 

14. Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Темирйўлчилар" олдинга интилишмоқда. 

(Фото: Толибжон Қосимов)


11. Умиров барибир ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Ўлмасалиев майдонга туширилди. 

10. ГОООЛ! Бобир Абдихолиқов Насруллаевнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини голга айлантирди - 0:1!

7. Бурчак зарбасидан бошланган ҳужум Абдихолиқовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

(Фото: Толибжон Қосимов)


6. Даврон Умиров рақиб футболчиси билан курашга киришганди. Якунда у оёғини қайириб олди. Футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

5. "Насаф" футболчиларининг чап қанотдан уюштирган ҳужуми яна бурчак зарбаси билан якунланди. 

1. Илк дақиқаларданоқ "аждарлар" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аммо, жамоа ушбу стандарт вазиятдан фойдалана олмади. 

1. Баҳсни "Насаф" футболчилари бошлаб беришди. 

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун Суперлига 13-тури доирасида "Локомоти" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатиб борамиз.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика