Latest news

18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   1 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  18 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5

Coca Cola Суперлига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтди News

Coca Cola Суперлига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳакамларнинг малакасини ошириш, ҳакамлар томонидан ўйинларни бошқаришда ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида мунтазам равишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Coca Cola Суперлига ва Про-лигада тур ўйинлари якунлангач ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ўйинлар давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб борилмоқда.

Бугун ЎФА мажлислар залида Суперлига ва Про-лигада фаолият юритаётган ҳакамлар учун навбатдаги семинар ташкил қилинди. Семинар давомида сўнгги турларда ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган баъзи хатолар кўрсатиб ўтилди, камчиликларни қандай бартараф этиш, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги таъкидланди.

ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов семинарда иштирок этган барча ҳакамларга мурожаат қилиб, қуйидаги фикрларини айтиб ўтди:

- Юқори савияли футболни сифатли ҳакамликсиз қуриб бўлмайди. Шунинг учун биз ҳар бир Суперлига ва Про-лига ўйинларидаги вазиятлар ҳамда хатоларни таҳлил қилиб, кейинги учрашувларда ушбу йўл қўйилган хато-камчиликларни қайтармаслигимиз муҳим. Айнан шунинг учун биз бу семинарларни мунтазам равишда ўтказишни йўлга қўйдик ва энг муҳими – ҳар бир ўйинни адолат билан бошқаришингизни футбол ва футбол мухлислари кутяпти, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Куннинг биринчи ярмида асосан охирги турлардаги ҳакамлар ҳаракатлари таҳлил этилган бўлса, тушдан сўнг майдонда амалий машғулотлар олиб борилди. Учрашувлар давомида юзага келиши мумкин бўлган турли баҳсли вазиятлар бевосита майдоннинг ўзида бажарилиб, шундай ҳолатларда қай тарзда адолатли қарор чиқариш мумкин экани тажрибали назоратчи ва йўриқчилар томонидан тушунтирилди.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика