Latest news

21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  24 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га 3та гол урди. "Пахтакор" билан фарқни 3тага етказди ва чемпионлик учун курашишда давом этади News

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га 3та гол урди. "Пахтакор" билан фарқни 3тага етказди ва чемпионлик учун курашишда давом этади

Coca Cola Суперлиганинг 21-тури доирасидаги "Бухоро" - "Навбаҳор" баҳси якунига етди.

18:30. "Бухоро" - "Навбаҳор" 0:3

Бош ҳакам: Азиз Асимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Аваз Абдуллаев, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Найим Қосимов

VAR: Фирдавс Норсафаров

АVAR: Обид Жумаев

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Даврон Иброҳимов.

Гол: Жамшид Искандеров 33 (0:1), Асадбек Собиржонов 87, Темурхўжа Абдухолиқов 90+3

"Бухоро": 20. Сардор Қобилжонов, 2. Иззатилло Пўлатов, 94. Фране Икич, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 80. Фарруҳ Иброҳимов (17. Жамолиддин Убайдуллаев, 76), 99. Жавоҳир Рўзиев, 88. Всеволод Нихаев (5. Дилшод Жўраев,76), 70. Александар Станисавлевич (77. Асилбек Қаюмов, 60), 10. Ҳумоюнмирзо Иминов (9. Жасур Холтўраев, 46), 7. Муҳаммаджон Раҳимов, 11. Шоҳруз Норхонов (22. Маҳмуд Жўрабоев,76)

Захирадагилар: 50. Лука Кукич,  6. Бекзод Камолов,  25. Аббос Отахонов,  91. Асилжон Бегимқулов

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 22. Игорь Голбан, 13. Филип Иванович, 77. Асад Собиржонов, 14. Жамшид Болтабоев, 10. Жамшид Искандеров, 7. Остон Ўрунов (33. Дониёр Абдуманнопов, 73) 21. Темурхўжа Абдухолиқов, 22. Тома Табатадзе.

Захирадагилар: 12. Игнатий Нестеров, 7. Азимжон Аҳмедов, 20. Музаффар Мўминов, 27. Шаҳбоз Жўрабеков, 31. Лука Чермель, 96. Усмонали Абдукаримов

Огоҳлантириш: Иззатилло Пўлатов ("Бухоро") 85

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+1. ГОЛ. "Лочинлар" урганга яраша 3та уришни мақсад қилгани аниқ. Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ГОЛ. "Навбаҳор" иккинчи голни урди ва ўйин тақдирини ҳал қилди. Гол муаллифи Асадбек Собиржонов.  "Бухоро" бу ўйин билан Суперлигада қолишга ҳақли эмас. 

85. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бухоро", Иззатилло Пўлатов

81. Кескинлик камайди. "Навбаҳор" ҳисобдан келиб чиқиб ҳаракат қилмоқда. "Бухоро"да эса иштиёқ кўринмаяпти. 

76. ЎЗГАРИШ. "Бухоро" Нихаев ўрнига Жўраев, Иброҳимов ўрнига Убайдуллаев, Норхонов ўрнига Маҳмуд Жўрабоев тушди. 

73. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Остон Ўрунов ўрнига Дониёр Абдуманнопов тушди. Ҳужумкор футболчи. 

71. Ўйинда темп тенглашди. Иккинчи бўлимда "Бухоро" ҳали аниқ зарба берганича йўқ. 

69. "Бухоро" эса Суперлигада қолиш имкониятини камайтирмоқда. 

67. Ҳозирда "Навбаҳор" ғалаба орқали "Пахтакор" билан орадаги фарқни 3 очкога етказиб олиши мумкин. Албатта ўйин ҳали якунига етгани йўқ. 

63. Тома Табатадзе анча узоқ масофадан жарима зарбасини ижро этди. Зарба ноаниқ. 

60. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Александар Станисавлевич ўрнига Асилбек Қаюмов майдонга тушди. 

59. Пенальти йўқ. Ўйин давом этади. Азиз Асимов ўйинни давом эттиришни кўрсатди. 

58. Асимов диққат билан вазиятни кўрмоқда. 

56. Азиз Асимов ВАР монитори олдига келди. Жарима майдончаси ичида мезбонлар ҳимоячиси қўл билан ўйнаган бўлиши мумкин. 

55. "Навбаҳор"дан яна бир ҳужум. "Бухоро" ҳимоячилари тўпни узоқлаштирди. 

49. Ух. "Бухоро" учрашувда ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Станисавлевич тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Раҳимов тўпга улгурмади. 

48. ГОЛ. ЙЎҚ. Темурхўжа Абдухолиқов жуда яқин масофадан гол ура олмади. Дарвозани ишғол қилган Болтабоев ўйиндан ташқари ҳолатда эди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Ҳумоюнмирзо Иминов ўрнига Жасур Холтўраев тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

41. "Бухоро" ҳужумга ўтди. Лекин якун йўқ. 

35. Кимга қайғу, кимга байрам. "Навбаҳор" айни пайтда "Пахтакор"га жуда яқин келиб қолди. Интрига сўнгги тургача давом этади. 

33. ГОЛ. Жамшид Искандеров чамаси 20 метрлардан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб голга айлантирди. 

27. Тўп назорати "Навбаҳор" томонида 40 - 60 

25. "Навбаҳор" ўйинда устунликка эга бўляпти. Аммо тарихда фақат натижа қолади. 

17. ЗАРБА. "Навбаҳор"дан гол уришга жиддий ҳаракат. Темурхўжанинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

14. ЗАРБА. Зарба йўллаш навбати Иминовга. Унинг зарбаси ҳам ноаниқ кетди. Ҳозирча "Бухоро" "лочинлар" дарвозаси томон икки маротаба юриш қилиб кўрди. 

8. ЗАРБА. "Бухоро" ярим ҳимоячиси Александар Станисавлевич зарба йўллади. Гол дейишга шошилмаймиз. Чунки зарба ноаниқ. 

5. Илк дақиқалардан "Навбаҳор" тўпни назорат қилмоқда ва ҳужумлар ташкил қилмоқда. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 18:30да бошланади. 

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика