Latest news

09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  0 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  0 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  1 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  72 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  17 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  66 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1

Coca Cola Суперлига. 8-тур якунлари (фақат рақамлар) News

Coca Cola Суперлига. 8-тур якунлари (фақат рақамлар)

6-7 июль кунлари Coca Cola Суперлигасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра бўлиб ўтган турда кузатилган рақамлар, қизиқарли сериялар, статистик маълумотларни ўқувчилар эътиборига тақдим этамиз. 


0 - АГМК клуби бу йилги Ўзбекистон чемпионатида умуман мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб турибди.

1 - "Бунёдкор" клуби бу мавсум ўз майдонида ўтган ўйинларда умуман гол ўтказмаган эди. "Навбаҳор" ҳимоячиси Игорь Голбаннинг урган голи ушбу серияга барҳам берди. Энди бу мавсум ўз майдонида гол ўтказмаган битта жамоа қолди: "Навбаҳор".

1 - "Қўқон-1912" легионери Якуба Бамба АГМК билан ўйинда гол уришга эришди. Шу тариқа африкалик футболчи Ўзбекистон чемпионатида ўзининг биринчи голини урди. Бундан ташқари ушбу гол "Қўқон-1912" учун бу мавсум сафарда урилган дастлабки гол бўлди.

5 - Равшан Ҳайдаров Термизнинг "Сурхон" клубида иш бошлади. Мураббий "Локомотив"га қарши баҳсда термизликлар устози сифатида дебют қилди. Шу тариқа Равшан Акмалович Ўзбекистон чемпионатида бешинчи клуб бош мураббийига айланди. Бунга қадар Ҳайдаров "Трактор", "Пахтакор", "Қизилқум" ва "Динамо" клубларини бошқарган. 



8 - "Қизилқум", "Бухоро" ва "Андижон" клубларининг ғалабасиз серияси 8та ўйинга етди. Яъни бу клублар 2020 йилги Ўзбекистон чемпионатида ҳали умуман ғалаба қозона олишмади.

8 - Олмалиқнинг АГМК клуби 8та турнинг барчасида рақиб дарвозасига гол уришга эришган ягона клуб бўлди. Дастлабки 7та турда гол урган "Металлург" Қаршида "Насаф"га гол ура олмади.

15 - "Навбаҳор" клуби бу турни Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўтказиб 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа "Лочинлар" ушбу жамоа майдонидаги 15-учрашувда ҳам ғалаба қозона олишмади: 13та мағлубият ва 2та дуранг.

50 - Драган Черан "Машъал"га қарши Ўзбекистон чемпионатида "Пахтакор" сафида ўзининг 50-учрашувини ўтказди. Шу куни гол урган Черан клуб таркибдаги ўзининг голлари сонини 34тага етказиб олди.




62 - АГМК ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов "Қўқон-1912" дарвозасига тахминан 62 метрдан гол уришга муваффақ бўлди.



115 - Қаршининг "Насаф" клуби якунланган турда "Металлург"ни мағлуб этди. Шундай қилиб Рўзиқул Бердиев шогирдлари рестартдан сўнг биринчи ғалабани тантана қилишди. "Аждарлар" охирги марта 115 кун аввал 3-турда "Сурхон"ни мағлуб этишганди.

200 - Бекободнинг "Металлург" клуби дарвозабони Александр Лобанов "Насаф" билан ўйинда Ўзбекистон чемпионатидаги ўзининг юбилей 200-учрашувини ўтказди. Лобанов бунга қадар "Сўғдиёна", "Бухоро" ва "Пахтакор" клубларида ўйнаган.



275 - Навоийнинг "Қизилқум" клуби вакили Шерали Жўраев "Андижон"га қарши Ўзбекистон чемпионатида ўзининг 275-учрашувини ўтказди ва ўзининг 13-голини уришга эришди.

429 - "Қизилқум" клуби мазкур турда "Андижон" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиннинг 69-дақиқасида Шерали Жўраев мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундай қилиб сўнгги 4та ўйинда умуман гол ура олмаган "Қизилқум"нинг 429 дақиқа давом этган голсиз серияси тугади.

498 - "Бухоро" клуби 8-турни Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўтказиб 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Мазкур баҳсда меҳмонлар вакили Бобурбек Фарҳодов 48-дақиқада гол уришга эришди. Бу гол "Бухоро"нинг ушбу мавсумда сафарда урилган дастлабки гол бўлди. Шу тариқа бухороликларнинг сафардаги 498 дақиқа давом этган голсиз серияси барҳам топди.

714 - "Бунёдкор" ҳимоячиси Дилшодбек Аҳмадалиев бу тур "Навбаҳор"га гол уришга эришди. Футболчи сўнгги бор Ўзбекистон чемпионатида 714 кун олдин гол урган эди. Қизиғи ўшанда ҳам рақиб "Навбаҳор" бўлган экан.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика