Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Coca Cola Суперлига. 4-тур рамзий терма жамоаси News

Coca Cola Суперлига. 4-тур рамзий терма жамоаси

1-3 апрель кунлари Coca Cola Суперлигада 4-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

"Championat.asia" ижодкорлари одатга кўра якунига етган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Демак, кутиб олинг 3-турнинг рамзий терма жамоаси: 

Бу турда "Пахтакор" ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини мағлуб этди. "Шерлар" посбони Санжар Қувватов мазкур баҳсда жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Ҳатто гол ўтказилган вазиятда ҳам рақибнинг дастлабки зарбасини қайтаришга эришганди.



"Қўқон-1912" ўз майдонида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнашида жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедовнинг ҳиссаси катта бўлди. Шу куни марказий ҳимояда ҳаракат қилган Холмуҳаммедов доимгидек фаол бўлди ва бир қатор вазиятларда гол уриши мумкин эди.

АГМК Олмалиқда "Навбаҳор"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Жамоа ҳимоячиси Сардор Раҳмонов шу куни рақиб ҳужумларини қайтаришда фаол ўйнади.

"Насаф" мазкур турда "Турон"ни йирик ҳисобда таслим қилди. Жамоа чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев олдинги ўйинларда бўлгани каби ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам фаол бўлди. Бундан ташқари Насруллаев рақиб дарвозасига гол ҳам урди.



"Қизилқум" бу тур Тошкентда "Локомотив" билан дуранг ўйнади. Навоийликлар ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев шу куни шеригига голли узатма берди ва марказда жуда яхши ўйнади. Эътиборлиси шу куни Қиличев Тошкентда ўтган бокс кечасига ҳам улгурди.

"Насаф" легионери Марко Станоевич "Турон" билан ўйинда ажойиб гол урди ва Насруллаевга голли узатма оширди. Бундан ташқари Станоевич рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермади.

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Диёр Туропов "Қизилқум" билан ўйинда гол уришга эришди ва яхши ҳаракат қилди.



"Навбаҳор"га қарши ўйинда АГМК захира ўриндиғидан майдонга тушган Ҳусниддин Ғофуров натижага катта таъсир қилди. Баҳсга жуда ҳам фаол тарзда қўшилиб кетган Ғофуров 71-дақиқада Шоҳруҳ Гадоевга голли узатмани амалга оширди. Айнан шу гол Олмалиқ шаҳри жамоасига 3 очко келтирди.

"Андижон" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов "Машъал" билан баҳсда ҳам фаол ўйнади. Тиниб тинчимас Жасур биринчи таймда ўзи пенальти ишлади ва уни ўзи аниқ амалга оширди.



"Андижон"га қарши баҳсда қанот ҳужумида ўйнаган Ҳумоюн Муртозаев шеригига чиройли голли узатмани амалга оширди. Бундан ташқари унда гол уриш учун бир нечта вазият ҳам бўлди.

Тур қаҳрамони Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов бўлди. "Сурхон"га қарши кечган баҳсда Норхонов термизликлар дарвозасига иккита гол уришнинг уддасидан чиқди ва якунда "Сўғдиёна" 2:1 ҳисобида иродали ғалабани тантана қилди. Норхонов бу мавсум Суперлигада дублга эришган дастлабки футболчига айланди. Унинг жами голлари сони 4тага етди.


 


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика