Чуквуэзенинг "Милан"га сотилиши — "Вильярреал" учун жуда оғриқли зарба
31 jul 2023 10:30
News
Чуквуэзенинг "Милан"га сотилиши — "Вильярреал" учун жуда оғриқли зарба
Мана ёзнинг икки ойи ортда қолди ҳамки биз "Севилья" кўп ва хўп сотувларни амалга ошириши ҳақида эшитамиз (маълумотларга кўра, айнан шунинг учун Мончи "Астон Вилла"га кетиб қолган ва у ерда Унаи Эмери билан топ лойиҳанинг тамал тошини қўймоқда), аммо амалда бутун Испания учун ўйинчи сотиш билан "Вильярреал" шуғулланмоқда.
Бошқа вазият, бошқа даврда "Вильярреал"нинг трансфер бозоридаги бундай фаоллигини мақташимиз мумкин бўларди. Бироқ сотувлардан тушган деярли 100 млн евро – бу ўз футболчиларини зўр сота олиш қобилияти эмас, рақобатбардош бўлиш учун мажбурий юришдир.
Нико Жексон "Челси"га, Пау Торрес "Астон Вилла", Булайе Диа "Салернитана"га ва ниҳоят Самуэль Чуквезе "Милан"га – бу фақатгина сиз эшитган трансферлар. Чунки "Мальорк"даги Ману Морланес, "Жирона"даги Иван Мартина ва "Эвертон"га ижарага бериб юборилган Арно Данжумани ҳам унутмаслик лозим.
Табиийки, Жексон, Торрес ва Чуквезе – бу ҳозирги "Вильярреал"нинг асосий активлари эди ва клуб уларни сотиб юборишга қарор қилди. Бироқ айнан "Милан" билан келишув – "Керамика"дагилар "CVC шартномаси" ортидан юзага келган молиявий қийин вазиятдан чиқиш учун йўллар излаб топаётганининг яққол намунаси.
Жексон охирги икки йилнинг бир неча ойида "Вильярреал"ни олдинга етаклай олди, қолган вақтда аввал адаптация жараёни кетди, кейин эса жароҳатлар муаммо бўлди. Торрес ҳам ўз "пикидан" ўтиб, "Астон Вилла" сотиб олгунга қадар ҳам нархда, ҳам ўйин жиҳатидан пасайиб кетаётганди. Чуквезе эса айни кучайган паллада "Милан"га йўл олди.
"Вильярреал" Жексон, Торрес ва Чуквезени ўрнини сездирмай ёпишга ҳаракат қиляпти, лекин ҳозирча бу фақатгина сон билан амалга оширалаётгандек. Бреретон ва Серлот иккиси бир бўлиб ҳам Жексон бажарган кўламдаги ишни қилиб бера олишига шубҳа бор, Ахомах эса Чуквезе бўлишига ҳали бордек.
Бошқа томондан Керамикага марказий янги ярим ҳимоячилар келган: Денис Суарес ва Рамон Терратсдан тортиб, Санти Комесаньягача. Хўш, "Вильярреал" уларга қанча пул сарфлади, дейсизми? Айтишга тил бормайди, 2.5 млн евро... Бу пуллар "Жирона" ҳисобига бориб тушди.
Умумуан олганда, Кике Сетьен ва Жерар Морено – "Вильярреал" ҳали ҳам ўйинда қолаётганинг "ёлғиз айбдорлари".
Comments