Latest news

07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  22 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  8 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  123 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1

Чўққидан "Чуқур"га... News

Чўққидан "Чуқур"га...

Одам ўзини унутса, уни бошқалар ёддан чиқаришига кўп вақт кетмайди...

Сарлавҳадан кейин старт ҳам ғалати бўлди. Яна охирига кўп нуқта қўйилган. Мазкур (...) белги турли маъноларни ифодалашини биласиз: гапнинг тугалланмагани, фикр йўналишининг кескин бурилиши, сўзловчининг ҳаяжонланиши ва ҳоказо. Бугун сиз билан айтадиган гаплари битмаган, аммо ҳикоясининг охирига ... қўйилган қаҳрамон ҳақида суҳбатлашамиз.

Ҳозир қанчалик тушкун кайфият бағишламасин, бу ҳикоя рангли ҳарфлар билан бошланган, замонида кўпчиликка умид берган эди. У футбол оламига тўфондек кириб келди. 3-дивизиондан АПЛга ўтганида атиги 19 ёшда бўлиб, дастлабки мавсумнинг ўзидаёқ энг яхшилар қаторини банд қилди. 

Европа чемпионатида Рунининг ёнига Хендерсон ёки Милнер эмас, у қўйилди. Жаҳон чемпионати арафасида трансфермаркт портали 22 ёшли қаҳрамонимизни 100 млн еврога баҳолади (ҳозир ер шарида атиги 3 нафар шундай футболчи бор). 

2019 йилда жамоасини ЕЧЛ финалига етаклар экан, унинг номи "Пари Сен-Жермен", "Реал Мадрид" сингари клублар билан боғланганди. Бугун эса АПЛнинг ўртамиёна жамоаларидан ҳам харидор топилмаяпти.

Янги мавсумни "Эвертон"да бошлаган хавбек гол уришни унутиб қўйганига анча бўлди. Аниқроғи, роппа-роса 1 йилдан бери ҳеч қайси жамоани хафа қилмаяпти. Гол нима? 19 ёшида Англия термасининг ажралмас бўлагига айланган йигитча бугун АПЛда ўйнолмаяпти. 2022 йилда бор-йўғи 367 дақиқа.

Аллақачон пайқаган бўлишингиз керак, сиз "Тоттенхэм"даги ўйинлари орқали таниган Деле Алли ҳақида гапиряпмиз. 2018 йилда 100 миллионга баҳоланган ярим ҳимоячининг нархи 26 ёшида 16 миллионга тушиб қолди. Бундай "чўкиш"дан кейин футболчига топ-лигалардан таклиф топилмади. Ўз навбатида Лэмпард ҳам уни "Эвертон"да кўришни истамаяпти. Шу туфайли Алли олдидаги ягона жиддий чақириқни қабул қилиб, "Бешиктош"га ўтди.

У Балотелли ва Гомез каби Туркияда ўзини қайта кашф қила оладими? Ёки Истанбул Делега ҳам катталик қиладими? Буни ҳозирча билмаймиз. Аммо битта нарса аниқ. АПЛ — шубҳасиз, энг кучли лига. "Водафон Парк" стадиони эса "Чуқур" сериали суратга олинган машҳур маҳалладан 3 км узоқликда жойлашган.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика