Latest news

01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  96 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  3 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  3 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  7 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  7 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  27 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  8

Чиқиш эшиклари кимга очилади ёхуд қайси жамоада истеъфо кўрамиз? (таҳлил) News

Чиқиш эшиклари кимга очилади ёхуд қайси жамоада истеъфо кўрамиз? (таҳлил)

Мавсумнинг мураккаб палласида турибмиз.

Жамоалар йил бошида қўйилган вазифалар, мақсадлар сари яқинлашмоқда ёки аксинча. Керакли натижани қила олмаганлар билан клублар мавсум бошидаёқ хайрлашди. Қолган клубларда ҳам бугунга келиб шундай ҳолатлар кузатила бошланди. Ярим йўлда "аравани" тортиш қийинлашди. Тўғри улар учун ҳеч нарса йўқотилмаган. Лекин вазият борган сари шунга қараб кетмоқда. Хўш, истеъфо деган эшик қайси жамоа мураббийига кўрсатилади? 

"Навбаҳор" - Яқин орада истеъфо юз бериши эҳтимоли ошган клуб. Айниқса "Пахтакор" билан учрашувдан сўнг Самвел Бабаянга бу борада катта огоҳлик қўнғироғи келган. Биздаги маълумотларга кўра, раҳбарият "Ал Вакра" тўсиғидан ўта олмаган тақдирда Бабаянни истеъфога чиқариш масаласини жиддий муҳокама қилади. Лекин томони шуки, "Навбаҳор" олдида ҳали кубок ва чемпионатда ғолиб чиқиш имконияти йўқолмаган. Айнан шу фактор Бабаянни "Навбаҳор"да қолишига ва мавсумни охирига етказиб қўйишига сабаб бўлади. Барча нарса 22 август оқшомидан сўнг янада ойдинлашади. 


"Насаф" - Рўзиқул Бердиев учун бу йилги мавсум "Насаф"даги охиргиси бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Жамоа олдига чемпионлик вазифаси қўйилган ва бу борада ёзда раҳбарият керакли трансферларни қилиб берди. Муаммоли чизиқ ҳужум, ҳужумкор ярим ҳимоя позициясига керакли ўйинчилар олинди. Лекин жамоа ҳозирда кўрсатаётган ўйин, услуб таркибдаги футболчиларнинг салоҳиятига мос эмас. Иккинчи даврада эса йўқотиладиган очколар йўқотиб бўлинди. Кубок эса "Насаф" учун янгилик ҳисобланмайди. Айни пайтда жамоа тўртинчи ўринда кетмоқда. Пешқадамдан 6 очко ортда. Ундан пастдаги ОКМКдан 2, "Сурхон"дан 3 очко олдинда. "Сурхон" эса кейинги турда Тошкентда "Насаф"ни қабул қилади. Чемпионатда совриндорлар қаторидан қолиб кетиши эса Рўзиқул Бердиевнин 11 йилдан сўнг клубни тарк этиш имкониятини оширади. Бўлган тақдирда ҳам мавсум якунлангач юз беради.  Аслида бу алоҳида катта ва чуқур ёндашиладиган мавзу. 

ОКМК - Раҳбарият Миржалол Қосимовга ишонишда давом этадими ёки йўқ Қатардаги натижа ва чемпионатдаги кўрсаткичларга боғлиқ, деб ўйлайман. ОКМК бундай таркиб билан совриндорлар қаторидан четда қолса, ОЧЛ плей-офф учрашувида муваффақиятсизликка учраса,  чинакам "провал" ҳисобланади. Олдинда "кончилар"ни икки водий клубларига қарши ўйинлар кутяпти. 26 август куни ҳали мағлубиятга учрамаган "Нефтчи"ни Олмалиқда қабул қилса, 30 август куни Наманганга "Навбаҳор" майдонига сафар қилади. Бу ўйинларда максимал очко тўплаши шарт. Акс ҳолда совринли ўринлардан қуруқ қолиши аниқлашиб боради. Бу эса Қосимовга чиқиш эшикларини кўрсатилиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 


"Қизилқум" - Клуб яқинда тажрибали мураббий Тачмурод Агамуродов билан хайрлашди. Эндиликда барча масъулият Жамшид Саидовнинг зиммасида қолган. Умуман олганда клуб охирги ўринда бораётган бўлсада, элитада қолишдан умид бутунлай узилмаган. "Бухоро" билан очколар тенг, "Турон"дан 2, "Металлург"дан 6 очко фарқи билан ортда қоляпти. "Чўкаётган одам чўпга ҳам суянади". Айни пайтда охирги ўринда кетаётган "Қизилқум" учун ҳозир 1 очко ҳам очко ҳисобланади. Лекин ўша очкога эга чиқиш ҳам мураккаблашиб бормоқда. Фикримча, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб Жамшид Саидов истеъфога чиқмайди. Борди-ю, раҳбарият натижалардан қониқмаса таваккалга қўл уради. 

➖"Қизилқум" навбатдаги учрашувини 19 август куни Қаршида "Насаф"га қарши ўтказади. 

➖Август ойининг сўнгги кунларида Навоийда чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор"ни қабул қилади. 

ФИФА кунларидан сўнг Тошкентда бу йил барқарор ўйин кўрсатаётган ва керакли натижаларга эришаётган "Сурхон" билан тўқнаш келади.

Юқоридаги 3та учрашув лигада қолиш имконияти ва мураббийлар штабининг фаолиятига катта таъсир қилади.


"Пахтакор" - Меҳмондаги сўнгги икки учрашувдан сўнг "Пахтакор" ўзига ишончни ошириб олди ва яна равон йўлга қайтмоқда. Турнир жадвалидаги энг яқин рақобатчиси сафарда мағлуб этилди, Қаршидан бир очко билан қайтилди. Буёғига тақвим ва рақиблар нисбатан енгилроқ. Оғири ортда қолди. Драган Черан гол уриб турса, олтин медаллар "Пахтакор"ники. Демак Шацкихнинг истеъфога чиқмаслик эҳтимоли 90 фоиз кундек равшан. Олдинда чемпионлар лигаси учрашувлари ва чемпионат баҳслари давом этади. Кутилмаган натижалар, кетма-кет очко йўқотишлар, мағлубиятлар бўлмаса, "Пахтакор"да мураббийга чиқиш эшиклари бу йил очилмайди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика