Latest news

07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  0 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  0 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  0 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  3 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  7 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  6 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  7 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  17 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   5

Чипталар бор, чипталар! News

Чипталар бор, чипталар!

Ўйинга бир кун қолганда шу нарса маълум бўлди-ки, Ўзбекистон - Иордания учрашуви учун икки минг (!!!) дона чипта сотилган.

Олиб сотарларни савдоси бу сафар юқори эмас. Уч кун сандиқларида сақлаб ётган чипталарини бугун ўз нарҳида беряптилар. Тўғри баъзилари бир-икки сўм ишлаб олиш ниятидан кетмаган, аммо тушим бари-бир яхши эмас.

Қизиқ бир маълумотни ёзиб ўтишимиз мумкин. Нима қилайлик, ичимиз қорада шу олиб сотарларга чиққан 2та сектор ҳам кетмаса деймиз. Олиб сотарларда 32 ва 35 ҳамда 11 сектор чипталарни кўришингиз мумкин. 31 ва 36 секторлар эса ўз нарҳида бор. Шу чипта эгалари 32 билан 31, 36 ва 35 секторлар ўртасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Қолаверса 29, 30, 37, 38 секторлардан ҳам мазза қилиб футбол кўрасиз. Энг яхши сектор эса 9, 10, 11, 12, 13 ва 14. Ўйин соат 19:00да бошланишини инобатга оладиган бўлсак, бу секторларда ҳам бемалол марказни кўрасиз.

Агар эртага мухлисларни сони кўпаймаса, терма жамоамиз қўллаб-қувватлашсиз қолиб кетиши мумкин. Бу эса яхши эмас. Чипталар бор, чипталар!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика