Latest news

19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 19:26"Норвич" футболчиси рақибга тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 19:00Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!  6 18:39"Шу кунга қадар босиб ўтган йўлимни эсласам, кўзимга ёш келади". Теҳроннинг "Истиқлол" клубига ўтаётган Жоэль Кожо сайтимизга интервью берди  4 18:13АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  1 17:50Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Сурхон" U-21'дан устун келди  3 17:31Breaking! "Арсенал" Рэшфорд учун қанча тўламоқчи бўлаётгани аниқ  3 17:10Ўзбекистон футзал федерацияси таклиф ва тавсияларни қабул қилмоқда  0 16:57АПЛда декабрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  3 16:37"Бунёдкор" йирик миқдордаги товон пули эвазига ОКМК футболчисини сотиб олди  11 16:22Ибрагимович Рэшфордни "Милан"га ўтишга кўндирди  0 15:55АПЛнинг икки топ-клуби Жуд Беллингемнинг укасига қизиқмоқда  0 15:30"Ростов" қишки йиғин учун таркибини "Кальмар ўйини" сериали услубида эълон қилди  8 15:03Расман: "Бунёдкор" грузиялик футболчилар трансферини эълон қилди  4 14:42Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ўзбек футболи учун ҳам фойда келтиради  48

Чипта савдосидан ким манфаатдор? News

Чипта савдосидан ким манфаатдор?

Ўзбекистон – Эрон учрашуви ва унинг атрофидаги воқеаларни нашримизда ёритиш учун эрталаб «Улуғбек» автошоҳбекатидан Самарқанддан Тошкентга йўл оларканман, у ерда пойтахт сари отланаётган бир гуруҳ футбол ишқибозларини учратдим.

Мамлакатимиз байроғини қўлтиқлаб олган ишқибозлар билан суҳбатга киришарканман, уларни икки нарса қизиқтирарди: «Кассада чипта бормикан? Ишқилиб ютамизми?»

Чинданам, ушбу саволлар биргина самарқандлик мухлислар эмас, шу куни вилоятлардан пойтахтга Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида йўл олаётган минглаб ишқибозларни ўйлантираётган ва қизиқтираётган масала эди.

Мухлисларнинг иккинчи саволига жавоб бериш учун ўйин якунланишини кутиш керак бўлса, биринчи саволга жавобни излаш учун 18:00 да бошланадиган ўйинга қоқ пешиндаёқ етиб бордим.



ЧИПТА БОЗОРИ

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати учинчи саралаш босқичи доирасидаги ўйинлари куни «Бунёдкор» стадиони олдида чипта бозори пайдо бўлиши бугуннинг ёки кечанинг гапи эмас, 2013 йилда пайдо бўлган муаммодир. Эрон билан баҳс олдидан ҳам одатдагидек, 6-7 соат олдин стадионинг «Мирзо Улуғбек» метро бекати ёнида тумонат одам йиғилган, 20-30 нафарга яқин чайқовчилар тобора кўпаяётган харидорларга чипталарни ўз нархидан 2-3 марта қиммат нархларда пуллаш билан овора эди. Узоқ вилоятдан катта харажат қилиб, нархи осмон чипталарни четлаб, ўйингоҳ кассаси олдига борган мухлис қаршисида «Касса ёпиқ, чипта йўқ» ёзувига кўзи тушарди.

«КАССАДА ЧИПТА ЙЎҚ, ЧАЙҚОВЧИЛАРДА ДАСТАЛАБ ЧИПТА БОР»


Воқеани зимдан кузатарканман, стадион атрофидаги терма жамоамиз мухлисларининг бу борадаги фикрлари билан қизиқдим.

«Терма жамоамизнинг муҳим учрашувини томоша қилиш баҳонасида душанба кунидан Тошкентда меҳмонман» — дейди фарғоналик отахон Абдулла ҳожи Пўлатов.

«Стадион кассаларида чипта сотуви 3 октябрь, душанба куни бошланди. Касса 3-4 соат давомида фаолият юритиб, ҳар бир кишига 3-4 тадан ортиқ чипта сотилмади. Узоқ навбатда кутиб ҳам чиптани ўз нархи 25 мингдан сотиб ололмадик. Кассага борганимизда эса, чипта умуман қолмаганлигини айтишди. Чайқовчиларни қўлида эса, дасталаб чипталар бор. Мана бугун кўриб турганингиздек, чиптани 65 мингдан сотиб олишга мажбур бўлдик» — дейди терма жамоамизнинг фахрий мухлиси.



ЖАВОБИ ЙЎҚ САВОЛЛАР


Шу куни микрафонни қайси мухлисга йўналтирманг, барчасидан чипта муаммосига боғлиқ жавобни эшитишимиз аниқ эди. Беихтиёр савол туғилади, бир неча йилдан буён ҳал бўлмаётган муаммодан ким манфаатдор? Чипталар масаласи билан шуғулланадиган ЎФФ қошидаги «Терма жамоалар маркази»ми ёки уларни сотиш билан шуғулланадиган «Бунёдкор» стадиони кассасидагиларми? Нега стадион атрофида чипталар сотуви учун расмий кассалар ташкил этилган-у, улар фақат бир кун ва ўшанда ҳам 4-5 соат фаолият олиб бориши керак? Ахир, муҳташам стадионимиз ва кассалар халққа хизмат қилиши учун барпо этилмаганмиди?

Дейлик, 34 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган стадиондаги ўйин учун чиқарилган чипталарнинг 4 мингтаси ҳомий ва ташкилотлар учун ажратилсин, майли стадион кассалари ярим кун ичида 10-15 минг дона чиптани ўз нархида сотган деб ҳисоблаймиз. Қолган чипталар қандай қилиб «олиб-сотар»лар қўлига тушмоқда? Нега мухлислар 25 минг сўмлик чиптани 60 минг сўмга сотиб олиши керак? Ўйингоҳ атрофида ўзи пишириб келган сомсани минг сўмдан сотиш илинжидаги сомсапазни қувишни биламиз-у, қўлидаги «пачкалаб» чипталарга қўшиб, виждонни ҳам пуллаётган ноқонуний чиптафурушлар билан ишимиз йўқ. Минглаб мухлисларни қийнаётган ва ечимини кутаётган бу муаммони ким ўз назоратига олади?

ЭСКИ МУАММОНИНГ ЯНГИ ЕЧИМИ

...

мақоланинг давомини "Эрудит Спорт" сайтида ўқиш мумкин.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика