Latest news

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  6 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Чипта нақд, энди мундиалгача ухлаб қолмаслик керак News

Чипта нақд, энди мундиалгача ухлаб қолмаслик керак

Кечаги оқшомни футболга бағишладим десам муболаға бўлмайди.

Суперлигадан бошланган томоша Саудия орқали Европа сари йўл олди. Барчасини эсон-омон ниҳоясига етказиб, шуни пайқадимки, уйқумни ҳам стадионда унутиб қолдирган эканман. Вақтни зое кетказмасдан фильм томоша қилишни бошладим. У ҳам футбол ҳақида. Аббос Киаростамининг дадам туғилган даврда суратга олган "Футбол ишқибози" фильми ижобий таассурот қолдирди. Тан оламан, фильм туфайли эрта уйғонишимга Женисбек Пиязовдан баландроқ овозда куйлаган будилник ҳам ёрдам бера олмади.

Картина сюжети тахминан шундай: Эроннинг Малайер шаҳридаги камбағал оила фарзанди футбол жинниси эди, ҳар куни кўча чангитиб тўп тепарди. Мактабдаги ўқиши эса меникидан фарқ қилмаган ва ҳар йили имтиҳондан йиқилган. У севимли жамоаси "Персеполис"нинг ўйинини томоша қилиш учун Теҳронга бормоқчи бўлади. Сафар харажатлари учун эса ҳатто ўғирликка қўл уриб, шаҳар аҳолисини бир қанча усуллар билан чув туширади.

Хуллас, болакай орзуси сари дадил қадам ташлаб, Теҳронга етиб боради, бор пулини сарфлаб бўлса-да, чиптафурушдан чипта сотиб олади ва стадионга киради. Фильм "Шум бола" асари бироз ёдга солиб юборади. Чиптафуруш воқеасининг ўзи ҳам бошимиздаги хотира картасидан ҳали ўчиб улгурмаган нималарнидир эслатади. 

Биламизки, Эронда футболга бўлган талаб юқори ва трибунада жой тақчиллиги юзага келиши мумкин. Ўйин бошланишидан уч соат илгари стадион ҳудудига кирган болакай қовжиратаёган қуёш нури остида вақт ўтказишни истамасдан салқинроқ ерда майса устида кутишга қарор қилади ва пинакка кетиб қолади. Уйқусидан уйғонган бола стадион томон шошиб югуради ва шуни кўрадики, ўйин якунланиб, тозалик ходимларидан бошқа барча стадионни тарк этиб улгурганди...

Фильмга оғиб кетиб, айтмоқчи бўлган фикримдан бироз узоқлашдим. Демоқчиманки, кеча Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритди. Ҳар ҳолда фильмдаги болакай сингари уддабурон фитна усулида эмас. Навқирон футболчилар чинакам меҳнати ва машаққатли ғалабалари эвазига Теҳронга эмас, ундан сал нарироққа йўл олишади.

Ўсмирларнинг икки ўйини икки хил таассурот қолдирган бўлиши мумкин. Биринчи ўйинда таиландлик футболчининг четлатилиши тугал хулоса чиқаришга бироз тўсқинлик қилди. Иккинчи ўйинда эса қондош уйғур футболчилари етакчига айланган хитойликлар баъзи камчиликларимизга кўзгу тутиб беришди.

Рақамлар билан бошингизни қотирмоқчи эмасман, зийрак "миллионлар ўйини" ишқибозлари кечанинг ўзидаёқ статистикани кола қилиб ичиб юборишган.

Демоқчиманки, мундиал чиптасига эга бўлган укаларимиз фильм қаҳрамонига ўхшаб "ухлаб қолишмасин". Ҳа, улар муносиб эътироф этилишга лойиқ, бироқ уларсиз ҳам нормал ўтадиган тадбирлар, яна қандайдир учрашувларга жалб этилмаслигини, шунингдек, ҳали турнир якунланмасдан туриб, мундиал ҳақида ширин хаёллар оғушида бўлмаслигини истардим.

Биринчи вазифа бажарилгандир, аммо ҳали кепкаларни осмонга ирғитишга эрта деб ўйлайман. Бу футболчилар шунчаки жаҳон чемпионати иштирокчиси деган ном билан қолиб кетиши керак эмас. Ўзбекистонликларнинг нималарга қодир эканлигини бир неча ёш катта бўлган акаси амалда намоён этиб берди. Демак, бизнинг чегарамиз Қатарда тугаб қолмаслиги керак. Мундиалга эса Осиё чемпиони деган ном билан бориш ўзгача файз бағишлайди.

Ҳа, уларнинг "ухлаб қолмаслиги" учун бош мураббий анча тер тўкишига тўғри келади. Умид қиламанки, Ислом Исмоилов деганда, унинг "Турон"даги шов-шувли интервьюлари билан эмас, Осиё кубоги ва жаҳон чемпионатидаги ижобий натижалари билан ёдга оламиз. Футболчилар қайд этган натижа эса жамият ижтимоий ҳаётида сиқимаслик ҳақида мусиқий маслаҳат бераётган ҳамда нотўғри операция қилинган блогер мурожаатидан кейинги учинчи воқеага айланади.


Оқил Абдубарноев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика