Latest news

08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  0 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  3 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  10 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  14 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102

“Чиғатой”да ЎФА томонидан ташкил қилинган болалар гуруҳлари фаолият юритмоқда News

“Чиғатой”да ЎФА томонидан ташкил қилинган болалар гуруҳлари фаолият юритмоқда

Ўзбекистон Футбол Федерацияси юртимизда футболни оммалаштириш, болалар футболини ривожлантириш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб бериш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Мамлакатимиздаги истеъдодли болаларни саралаб олиб, уларни футбол билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, ёш футболчиларнинг савиясини ўстириб бориш, янги истеъдодларни кашф қилиш мақсадида, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан  “Чиғатой” спорт базасида истеъдодли болалар футбол гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, бу ерда 220 нафарга яқин 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда.

Ушбу гуруҳларга ЎФА томонидан Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Ҳикмат Ҳошимов каби ўтмишнинг футбол юлдузлари ва миллий терма жамоа аъзолари жалб қилинган бўлиб, ҳозирда жами 12 нафар мураббий фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир чизиқда ҳаракат қилувчи футболчилар билан алоҳида мураббийлар иш олиб боришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Масалан, дарвозабонлар мураббийи ёш футболчилар билан алоҳида машқлар олиб борса, ҳужумчилар мураббийи эса ёш футболчиларда тезкорлик, кучли зарба йўллаш, тўпурарлик каби хусусиятларни шакллантириб боришмоқда.


“Чиғатой” спорт мактаби азалдан юртимизда машҳур бўлган. Бу ердан Миржалол Қосимов, Игор Шквирин каби кўплаб футболимиз юлдузлари етишиб чиқишган. Кейинчалик турли сабабларга кўра бу ердаги мактаб ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган эди. Аммо Ўзбекистон футбол ассоциациясига янги раҳбар келганидан кейин биринчилардан бўлиб ушбу футбол мактабининг фаолиятини тиклашга киришилди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуслари билан бу ерда яна футбол гуруҳлари иш бошлади. Малакали мураббийлар жалб қилинди. Ҳозирда футбол гуруҳларимизда иқтидорли болалар сараланиб бормоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол гуруҳлари  аъзолари назарий ва амалий машғулотлар ўтказиши ва ўз маҳоратларини сайқаллаб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Умид Муҳаммаджонович томонидан йўлга қўйилган яна бир ташаббусни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Футбол гуруҳларимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар болалари футбол билан бепул шуғулланишмоқда. Улардан ҳеч қандай маблағ талаб этилмайди. Бу эса ҳақиқий иқтидор эгаларини, истеъдодли ёшларни аниқлаб олиш учун яхши имконият ҳисобланади.

Умид қилиб қоламизки, ушбу гуруҳлардаги болалар келажакда миллий терма жамоаларимиз учун муносиб номзод бўлиб етишиб чиқишади. Асосий мақсадимиз ҳам шу”, - дейди “Чиғатой” спорт мактаби директори Рустам Абдуллаев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика