Latest news

00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  1 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  160 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  5 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0

Чехия Супер Кубоги соҳиби “Қўқон-1912” билан шартнома тузди News

Чехия Супер Кубоги соҳиби “Қўқон-1912” билан шартнома тузди

Мавсумлар оралиғида таркибни кучайтиришга уринаётган “Қўқон-1912” футбол клуби бугун яна бир футболчи билан шартнома имзолади.
Маълум муддат кўрикда бўлган россиялик Игорь Голбан бу йилги мавсумни жамоамизда ўтказадиган бўлди. Бош мураббий Рустам Абдуллаев ҳимоя чизиғида юзага келган муаммони айнан ушбу 25 ёшли легионер ёрдамида бартараф этди дейиш мумкин.

Футболчилик фаолиятини аввалига ҳужумчи сифатида бошлаган Голбан кейинчалик мудофаа чизиғига ўтказилган. Шунингдек Игорьнинг футболчилик фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, унинг ўз вақтида Россия U-19 ёшлар терма жамоасида 8та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини бир бор ишғол этгани, 2011 йили эса Россия U-21 ёшлар терма жамоасида 5та ўйин ўтказганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари Голбан 2011 йили Чехия Супер Кубоги финали иштирокчиси саналади. Эътиборлиси “Слован” (Либерец) – “Сигма” (Оламуц) ўйинида Игорьнинг жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

“Қўқон-1912” йиғинида ўзини ҳар томонлама кўрсатишга эришган футболчи билан бугун расмий келишувга эришилди. Ўйлаймизки Игорь ўзига билдирилган ишончни оқлайди ва қисқа фурсат ичида ишқибозларнинг ёқимтойига айланади.

Маълумот учун:
Тўлиқ исм шарифи:
Голбан Игорь Валерьевич
Туғилган йили: 31.07. 1990 йил
Туғилган жойи: Сочи,Россия
Фуқаролиги: Россия
Бўйи: 191 см
Вазни: 83 кг
Амплуаси: Марказий ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:
2008 “Сочи-04”  21 (0)
2009—2011 “Жемчужина-Сочи” 17 (1)
2011 “Локомотив” (Москва, Россия)  0 (0)
2012—2013 “Сигма” (Оламуц, Чехия)  5 (0)
2013—2014 “Шинник”  14 (0)
2014 “Химки”  0 (0)

Терма жамоада:
2009 Россия (U-19)  8 (1)
2011 Россия U-21)  5 (0)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика