Latest news

20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  3 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  22 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16

Черчи 2 йиллик танаффусдан сўнг “Атлетико” сафида майдонга тушади News

Черчи 2 йиллик танаффусдан сўнг “Атлетико” сафида майдонга тушади

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳужумчиси Алессио Черчига имконият тақдим этади.

“Матрасчилар” Испания Кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган жавоб учрашувида “Гихуэло” клубини қабул қилишади. Черчи “Атлетико” таркибида сўнгги бор 2014 йилнинг декабрь ойида майдонга тушган эди.

Алессио ўтган мавсумни ижара асосида “Милан” ва “Женоа” клубларида ўтказди. Шу йилнинг ёзида эса у жароҳати билан мадридликлар ихтиёрига қайтиб келди.

Маълумот учун, “Атлетико” - “Гихуэло” учрашуви 20 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг илк учрашувида Диего Симеоне шогирдлари йирик (6:0) ҳисобда зафар қучишган эди.


“Кубок баҳси ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият. Менинг севимли футболчим йўқ. Мен ҳамма билан бир хил муносабатдаман.

Черчи қийин даврни бошидан ўтказди. Айнан эртанги ўйинда мен унга имконият бераман. Унинг жамоадаги роли кўп жиҳатдан “Гихуэло” билан бўлиб ўтадиган ўйинга боғлиқ”, - деди Goal.com сайтига берган интервьюсида Симеоне. 


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика