Latest news

07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  3 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  6 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1

Черчесов ЖЧдаги энг муҳим ютуқ ҳақида гапирди News

Черчесов ЖЧдаги энг муҳим ютуқ ҳақида гапирди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов УЕФА расмий сайтига интервью берди.

УЕФА расмий сайти мухбири Черчесов билан Россияда ўтган мундиал, авлодлар алмашинуви, Артём Дзюбага бўлган ишонч, Дзюбанинг етакчилик сифатлари, Юрий Жирков, бўлажак рақиблар ва Евро-2020 ҳақида суҳбатлашди.


"Жаҳон чемпионати мамлакатимиздаги кўплаб жиҳатларни яхши тарафга ўзгартирди. Стадионлар, аэропортлар, йўллар, меҳмонхоналар ва ҳоказо. Мусобақа чиройли, ранг-баранг ўтди, ташкилий ишлар юқори даражада бўлди. Менга эса бош мураббий сифатида яна бир муҳим сигнални берди, яъни мундиалдан кейин юртимиздаги кўплаб ёшлар футбол билан шуғулланишни бошлашди. Биз кўплаб ёшларни илҳомлантирган натижани қайд этдик. Бу энг муҳими.

Жаҳон чемпионатида биз ўзимиз учун планкани юқорига кўтардик ва энди уни тушириш ниятимиз йўқ. Мухлислар доимо талабчан бўлишади, лекин футболчилар ҳам ўша даражадан пастга тушишни исташмайди. Яхшиси планкани яна кўтариб, даражани юқорига ўстириш лозим. Қисқа қилиб айтганда, биз аввало ўзимизга-ўзимиз талабчанмиз", - деди Черчесов.

"Мен 2016 йили терма жамоани қабул қилиб олганимда кўплаб футболчилар терма жамоадаги фаолиятини якунлашганди. Ўшандаёқ баъзи ўзгаришларни, авлодлар алмашувини амалга оширишга тўғри келганди. Ҳозир ҳам бунга тайёрмиз. Ҳозирги йиғинга Жаҳон чемпионатида ўйнаган футболчилардан 11 нафари таркибда. Яъни, таркибнинг ярмидан кўпи янги футболчилар билан бойиган. Бизнинг вазифа - ўз устида ишлаб, даражаси ўсиб бораётган футболчиларни кузатиш. Бу табиий ва футболда, хусусан исталган клубда бўладиган жараён. Барча мураббийлар бу каби ҳолатларга тушади. Энг муҳими, буни тўғри қабул қилиб, аввалги ютуқлардан ҳаволаниб қолиш керак эмас. Аксинча, келажакда янада кўплаб ғалаба ва муваффақиятларни кўзлаб, жамоага фойда келтириш ҳақида ўйлаш", - дейди Станислав Черчесов. 

"Артём Дзюбани аввалдан яхши биламан. "Спартак"да 18 ёшида қўл остимда шуғулланган. Футболчини илҳомлантириш, унга мотивация бериш мумкин, лекин энг муҳими, футболчи доим ўзи учун янги чорловларни қабул қилиши ва ривожланишга интилиши лозим.  Артём Жаҳон чемпионатига ҳар тарафлама яхши тайёргарлик кўрди. Мураббийлар штабининг мақсади, жамоани шундай тайёрлашки, керак пайтда Дзюба ўзининг оптимал формасига кириши лозим. Лекин яна қайтараман, футболчининг ўзининг мотивацияси бу ерда энг муҳим ролни бажаради. Биз Артёмнинг характери, унга нима кераклигини биламиз. Шунда у ўзини идеал ҳис этади ва жамоага наф келтиради.

Ҳар бир жамоада етакчи зарур. Агарда етакчилар сони кўп бўлса, унда бу янада яхши. Ҳа, ўйиндан аввалги кўрсатма ва йиғилишлар бўлади. Лекин ундан ташқари кийиниш хонаси, футболчиларнинг ўзлари томонидан бошқараладиган нарсалар мавжуд. Артём бу ишни яхши уддалайди. Биз эса уни доим қўллаб-қувватлаймиз", - дейди Станислав Черчесов. 


"Юрий Жирковни "Динамо"даги фаолиятидан буён яхши биламан. Жаҳон чемпионатида Юрий Жирков деярли барча учрашувларда иштирок этиб  жароҳат олди ва ярим йил даволанди. Жирковни ҳали терма жамоа рўйхатидан ўчиришга эрта. Ўтган йиғинда у биз билан бирга шуғулланди. Ўтган ой эса Россия чемпионига айланди. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Кўп нарса унинг ҳолатига боғлиқ бўлади", - деди Черчесов.

"Россия чемпионати 26 май куни якунланди. Бу эса 8 июлга қадар катта оралиқ. Шу боисдан ҳам биз "Чертаново" клуби билан назорат баҳсини ўтказдик ва бу беллашув бизнинг фойдамизга ишлади. Футболчилар мазкур ўйинда ўзларини яхши тарафлама кўрсатишди. Янгилар? Улар орасида уятчанларини кўрмадим. Умуман футболда уятчан футболчиларга жой йўқ. Юрий Газинский жароҳатига келадиган бўлсам, нима ҳам қилардик, шундай бўлиб қолди. Жароҳат футболнинг бир бўлаги. Энди уни ўрнига бошқа футболчини ўйнатишга тўғри келади. Бизда бошқа футболчини ўрнини тўлдирадиган ўйинчилар борлиги қувонтиради", - деди Черчесов. 

"Биз ўз уйимизда иккита баҳсни ўтказамиз. Бу жуда муҳим. Рақиблар орасида кучсизи бўлмайди. Шу боисдан баҳсга жиддий тараддуд кўриш лозим. Ҳар қандай кичик деталларгача ўрганиб, ўйинга жиддий ёндошув талаб этилади. Энг юқори сифатларимизни ишга солган ҳолда натижага эриша оламиз. Бу икки баҳс биз босиб ўтишимиз керак бўлган йўлдаги тўсиқ", - деди Черчесов. 

"Ҳар бир терма жамоа биз каби Европа чемпионатида ўйнашни истайди. Ҳамма бунинг учун максимал кучини сарфлайди. Бизнинг вазифа эса буни биринчилардан бўлиб уддалаш ва энг кучлилар қаторида бўлиш. Агарда ҳаммаси яхши кечса, унда Европа чемпионатидаги бир қатор ўйинларни ўз уйимизда ўтказишимиз мумкин. Биз Питерда назорат ўйинлари ўтказишга улгурдик, Конфедерациялар Кубогини у ерда омадли бошлаганмиз, ЖЧда Миср устидан ғалабага эришганмиз. Питердаги стадион биз учун омадли. Европа чемпионатида ҳам Питердаги ўйингоҳда ўйнашни истардим. 

Имкониятлар? Очиғи, мен мухлислар каби математика билан шуғулланишни истамайман. Биз айни пайтда бўладиган ҳолат билан ҳисоблашамиз. Биз учун ҳозирги тўсиқ бу бўлажак рақиблар. Қолган вазифалар ҳақида ўша пайт яқинлашаётганда гаплашамиз", - дейди Черчесов. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика