Черчесов ишни пухта режаламоқда
12 aug 2016 22:55
News
Черчесов ишни пухта режаламоқда
Россия терма жамоасининг янги бош мураббийи Станислав Черчесов "немис машинаси" бошқарувидаги Йоахим Лёв билан кўришиб, ундан керакли маслаҳатларни олмоқчи.
"Мен Йоахим Лёвга телефон қиламан ва у билан кўришмоқчи эканлигимни билдираман. Нима бўлган тақдирда ҳам 12 сентябрь куни Парижда терма жамоалар бош мураббийлари ўртасидаги йиғилишда уни учратишим аниқ. Шунингдек, мен бир қатор терма жамоалар ва клубларда ҳам ишлаган мутахассислар билан кўришишни режалаштирганман. Улардан терма жамоада нима қилмаслик кераклигини сўраб олмоқчиман. Терма жамоа бошқарувида нималарга урғу беришни ва қайси жиҳатлар муҳим аҳамиятга эга эканлигини улардан сўрайман", - деди Черчесов.
Link :
Source : Р Спорт
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments