Latest news

00:44Европа лигаси. Шомуродовнинг голи ҳисобланмаган, ассист қайд этган ўйинда "Рома" иродали ғалаба қайд этди ва кейинги босқичга чиқди  44 00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  23 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  1 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0 20:01"Насаф" Туркияда Молдова клубига мағлуб бўлди  3 19:39"Динамо" Самарқанд Қозоғистон чемпионати гранди билан баҳсда дуранг қайд этди  1

Чемпионликни эрта нишонлаганлар – “Аякс”, “Бавария”, “Фенербахче”... (ФОТО) News

Чемпионликни эрта нишонлаганлар – “Аякс”, “Бавария”, “Фенербахче”... (ФОТО)

Дам олиш кунлари Европа миллий чемпионатларида ўтказилган навбатдаги тур ўйинларидан сўнг айрим давлатларда муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирган клублар номи маълум бўлди.
Жумладан, Туркияда Истанбулнинг “Фенербахче” клуби ўз тарихида 19-бор чемпионлик шохсупасига кўтарилган бўлса, Амстердаммнинг “Аякс” клуби қаторасига тўртинчи маротаба Голландия чемпиони бўлди.

Қуйида Европада чемпионликни эрта нишонлаган клубларга аталган фото лавҳа билан танишасиз.

 

"Бавария" ўзининг Бундеслигадаги 25-чемпионлигини Пеп Гвардиола бошчилигида қўлга киритди

Ўтган мавсум Европа Лигаси финалини, мамлакат чемпионлиги ва кубогини бой берган "Бенфика" бу йил муддатидан аввал Португалия чемпиони бўлди. Лиссабонликлар сўнгги бор 2009/10 йилги мавсумда чемпионлик шаробини тотиб кўришганди

Амстердаммнинг "Аякс" клуби Франк де Бур бош мураббийлигида қаторасига тўртинчи бор Голландия чемпионига айланди

"Фенербахче" асосий рақиби "Галатасарой"ни 10 очкога ортда қолдирди, Эммануэль Эменике эса 12 та гол урди

"Олимпиакос" ўз тарихида 40-бор Греция чемпиони бўлди. Бу йилги юбилей чемпионлик кийиниш хонасида нишонланди

Асосий рақиби "Рейнжерс"нинг йўқлигидан "Селтик" роса унумли фойдаланяпти, содда қилиб айтганда, яйраяпти

"Ред Булл" (Зальцбург) чемпионат якунланишига бир тур қолганида Австрия чемпиони бўлди, Хонатан Сориано эса мавсумда 30 гол киритди

Тель-Авивнинг "Маккаби" клуби Исроил чемпиони бўлди ва янги мавсумда ЕЧЛда иштирок этади

ФИФА томонидан дисквалификация қилинган Йосип Шимуничнинг "Динамо" (Загреб) клуби Хорватия чемпиони бўлди. Темурхўжа Абдухолиқов тўп тепаётган "Хайдук" жамоаси эса 2-ўрин учун курашяпти

 "Слован" Словакия чемпиони бўлди. Братислава кўчаларида чемпионлик паради

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика