Latest news

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  22 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  2 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  105 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Чемпионлар Наманганга келишади News

Чемпионлар Наманганга келишади

Tags :  Навбаҳор
“Навбаҳор” жамоаси мухлисларига яхши маълумки, бу йил жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганлигига 20 йил тўлади.

Юбилей тантаналарини мухлислар муносиб жамоага эга былган ҳолда кутиб олишни исташаётганлиги бор гап. Айнан шу муносабат билан клубимиз раҳбарияти мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида чемпионликни қўлга киритилишида хизмат қилган жамоа аъзоларини Наманганга таклиф қилишни мақсад қилишганди. Аслини олганда чемпионларни Наманганга тўплаш ғояси ўтган мавсумда пайдо бўлганди. Аввалига чемпионат якунида шоу ташкил қилиш режалаштирилган бўлсада, айрим футболчиларни белгиланган муддатда юртимизга кела олмасликлари туфайли бу режа амалга ошмай қолганди.

1996 йили чемпион бўлган жамоа сафида тўп сурган аксарият футболчилар айни пайтда асосан Россия давлатида истиқомат қилиб ўша ерда меҳнат қилишмоқда. Дмитрий Башкевич, Дмитрий Батинков, Марат Дилмухамедов, Эдуард Момотов Анвар Асадуллаев каби футболчилар билан боғланиб, уларга шоу ўтказилаётганлиги ҳақида хабар бердик. Юқорида номлари қайд этилган собиқ футболчиларимиз ҳозирда турли соҳаларда фаолият олиб боришаётган бўлсада, февраль ойи сўнггида Наманганга ташриф буюришга рози эканликларини маълум қилишди.

27 февраль санасида ўтиши режалаштирилаётган шоу учрашув “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади. Тадбирда “Навбаҳор” жамоасининг айни пайтдаги таркиби 1996 йили чемпионликни қўлга киритган жамоа аъзоларига қарши шоу учрашувида майдонга тушишади. Тадбирга санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурини ҳам киритилганлигини қўшимча қилиш жоиз. 1996 йилги Ўзбекистон чемпионларини яна бир бор «Навбаҳор» ўйингоҳида кўриш жамоанинг ашаддий ишқибозлари учун чин маънода байрам вазифасини ўтаб беради.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика