Latest news

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  2 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  3 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  7 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

Чемпионлар лигаси иштирокчилари учун 2 миллиард евро ажратилади News

Чемпионлар лигаси иштирокчилари учун 2 миллиард евро ажратилади

УЕФА 2022/23 йилги мавсум учун Еврокубокларга қанча пул ажратилишини маълум қилди.

Унга кўра, умумий ҳисобда 3,5 миллиард евро турнирларга ажратилади. Уларнинг 465 миллиони Европа лигаси, 235 миллиони Конференциялар лигаси қатнашчиларига берилади. 

Энг катта пулларни одатдагидек Чемпионлар лигаси иштирокчилари олишади. Умумий ҳисобда - 2,032 миллиард евро. Саралашнинг сўнгги плей-офф босқичи иштирокчилари 5 миллиондан, гуруҳ босқичи қатнашчилари эса 15,64 миллион евродан пул оладилар. Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун 2,8 миллион, дуранг учун эса 930 минг евро берилади. 

Шунингдек: 

1/8 га чиқиш: 9,6 миллион евро

1/4 га чиқиш: 10,6 миллион евро

1/2 га чиқиш: 12,5 миллион евро

Финалчи: 15,5 миллион евро

Ғолиб эса шу пулларга қўшимча равишда яна 4,5 миллион еврога эга бўлади. 

Шунингдек, УЕФА суперкубоги иштирокчиларига 3,5 миллион евродан берилади. Ушбу баҳс ғолиби эса қўшимча 1 миллион еврога эга бўлади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика