Latest news

17:17Суперлига. "Хоразм" — "Насаф". Асосий таркиблар маълум  2 16:55"Барселона" "Аталанта" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  0 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   22 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  1 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  12 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  16 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  14 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  7 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  18 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14

«Чемпионга қарши ўйинчиларни руҳлантириш шарт эмас». Вадим Абрамов «Пахтакор» устидан ғалаба ва чоракфинал ҳақида News

«Чемпионга қарши ўйинчиларни руҳлантириш шарт эмас». Вадим Абрамов «Пахтакор» устидан ғалаба ва чоракфинал ҳақида

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги «Динамо» - «Пахтакор» (3:2) учрашувидан кейин дастлаб самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугунги ғалаба қанчалик тарихий аҳамиятга эга эканлигини билмайман, аммо бугун самарқандлик мухлисларга байрамона кайфият тақдим эта олганимиздан хурсандман. Умид қиламанки, энди стадионда мухлисларнинг келиши ҳам кўпаяди. Биз «Пахтакор»ни ўрганган эдик, уларни қандай ўйнашини билардик. Ўйлаганларимиз иш берди. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқди, 3та гол урдик. Шундан кейин ўйинни назорат қилишимиз, 2та гол ўтказиб юбормаслик лозим эди. Аммо «Пахтакор» чемпион жамоа, ўйинчиларининг даражаси барибир ўз сўзини айтди. Шунга қарамай, йигитларимиз иштиёқ ва меҳнат эвазига ғолиб чиқишди.

Ҳисоб 3:1 бўлган пайтда Абубакр Муйдинов бўш дарвоза қаршисида қолиб, ҳисобни йириклаштирганида, ўйин охири бунақа асабий ва интригали бўлмасди. Чунки ўйин якуни тобора футболчиларимизнинг вақтни чўзишга уринганини оқламайман, сабаби ўзим бундай ҳаракатлар тарафдори эмасман. Аммо жамоам ғалабани сақлаб қолишга уринди, бу кучли рақибга қарши учрайдиган ҳолат. 

«Пахтакор»га Суперлига ва ОЧЛда омад тилайман. Фикримча, улар бугун бизни менсимай майдонга тушишган бўлса керак. 

Бошқарувимдаги «Динамо»нинг энг яхши ўйиними? Ҳа, биринчи бўлимда ақлли ўйнадик, қарши ҳужумларда ҳам омадимиз келди. Бу рақиб «Пахтакор» экани билан ҳам боғлиқ, одатда ўйинчиларнинг ўзида ҳам иштиёқ кучли бўлади. Энг асосийси ғалабани унутиб, ўсишда, курашишда давом этиш. 

- Миллий жамоадаги муваффақиятсизликдан кейин мураббий сифатида катта саҳнага қайтиш деса бўладими? 

-Билмадим, буни қандай изоҳлаш мумкин. Гап шундаки, «Динамо» билан қуйи лигадамисан ёки олий лигадами, барибир ҳам ўз ишинг билан исботлашингга тўғри келади. Про лигада ишлаб шунга амин бўлдимки, Суперлигадан кўра қуйи лигада ишлаш қийин экан. Чунки ўйинлар тақвими шу даражадаки, биз охирги марта 2 ой олдин ўйин ўтказгандик. Бундай пайтда жамоада пасайиш бўлмаслигини сақлаб қолиш жуда қийин. 


- Бу ўйин сизнинг бошқарувингизда Япония устидан қозонилган тарихий ғалабани ёдга солди...

- Қўйсангиз-чи.., ҳа ўша таркибдан бугун Дилшод Раҳматуллаев ва Баҳодир Насимов майдонда эди. 


- Ўйиндан олдин футболчилар билан нима ҳақда гаплашдингиз? 

- Бундай ўйинларда футболчиларни руҳлантириш учун нимадир айтиш шарт эмас. «Пахтакор» чемпион жамоа, бундай рақибга қарши жамоанинг ўзи ҳам нималарга қодирлигини кўрсатишни истайди. Ўйинчиларни қуйи ўринлардаги жамоаларга қарши баҳсларга тайёрлаш қийинроқ. Йигитлар меҳнатларига яраша натижага эришишди. Улардан миннатдорман.


- 1/8 финалга қуръа ташлашдан аввал «Пахтакор» тушиши мумкинлигини тахмин қилган эдингиз. Чоракфиналда қайси рақибни кутган бўлардингиз?

- Тахмин қилишни истамасдим, келинг қолган ўйинларни ҳам кузатайлик, вақт кўрсатади. 


- Самвел Бабаян бошчилигидаги «Навбаҳор» чоракфиналга йўл олса, тушса-чи?

- «Навбаҳор» бўлса, «Навбаҳор». Нега энди йўқ? Вақт кўрсатади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика