Latest news

00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  19 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  10 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  108 22:46А Серия. "Наполи" меҳмонда ғалабага эришди, "Интер" "Верона" билан куч синашади  1 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  47 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  187

Чемпион мавсумни дуранг билан бошлади: "Пахтакор" - "Олмалиқ" 1:1 News

Чемпион мавсумни дуранг билан бошлади: "Пахтакор" - "Олмалиқ" 1:1

Ўзбекистон 24-миллий чемпионатининг биринчи турида "Пахтакор" ва "Олмалиқ" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
«ПАХТАКОР» – «ОЛМАЛИҚ» 1:1
12 март 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 14:00

Ҳакамлар:
И.Танташев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, И.Гармашов.
Назоратчи:
В.Валицкий.

Голлар:
Зоҳир Пиримов 35, - 0:1 (Шавкат Саломов).Игорь Сергеев 88, - 1:1 (Аднан Ораховац)

"Пахтакор":
12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев (18.Баҳодир Пардаев, 52), 7.Кахи Махарадзе (с), 8.Шерзод Каримов (10.Жамшид Искандеров, 38), 11.Игорь Сергеев, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 29.Владимир Козак (15.Жавоҳир Соҳибов, 72).
Захира: 1.Никита Рибкин, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 16.Наврўзбек Алимов, 20.Анвар Солиев.

"Олмалиқ": 16.Умид Хонимқулов, 5.Евгений Гоголь (с), 8.Саҳоб Жўраев, 10.Шавкат Саломов, 11.Зоҳир Пиримов (3.Азамат Исроилов, 82), 17.Камолиддин Мурзоев (7.Ғулом Ўрунов, 87), 19.Ислом Иномов, 21.Саламат Қуттибоев, 55.Адриан Кашкавал, 70.Арслонмурод Омонов, 84.Неманья Йованович.
Захира: 1.Темур Ғаниев, 4.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 14.Дониёр Исмоилов, 23.Сарвар Жўраев, 35.Никита Шквирин.

Огоҳлантиришлар: Акбар Исматуллаев 47, Игорь Сергеев 64, Жамшид Искандеров 74, Аднан Ораховац 90 - Азамат Исроилов 83.


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ



90+4. Ўйин тугади. "Пахтакор" ва "Олмалиқ" клублари бир очкодан бўлиб олишди

90+2.
Саломовнинг амалга оширган жарима тўпини ҳимоячилар қайтаришди

90+1. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Аднан Ораховац

90.
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

88. Ҳаводан узатилган тўпни Ораховац боши билан жарима майдони марказига узатди, Игорь Сергеев дарвозага йўллади - 1:1.

88. ГОООООООООООООООООООЛ! Игорь Сергеев 1:1

87. Ўзгариш. "Олмалиқ".
Камолиддин Мурзоев ўрнига Ғулом Ўрунов тушди

85.
Бурчак тўпидан сўнг Кримец боши билан дарвозага зарба берди, Умид Хонимқулов ўз ўрнида

83. Жамшид Искандеров жарима тўпини амалга оширди, Хонимқулов муштлари билан тўпни қайтариб юборди!

82. Огоҳлантириш. "Олмалиқ".
Азамат Исроилов

80. Ўзгариш. "Олмалиқ".
Зоҳир Пиримов ўрнига Азамат Исроилов тушди

79.
Андреев икки марта бурчак тўпини амалга оширди, унинг шериклари зарба бера олмади

77.
Искандеровнинг ўнг қанотдан оширган тўпига Махарадзе ета олмади, Гоголь тўпни қайтарди.

73. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Жамшид Искандеров

72. Ўзгариш. "Пахтакор".
Владимир Козак ўрнига Жавоҳир Соҳибов тушди

70. ЗАРБА! Пардаевнинг боши билан ошириб берган тўпини Кахи Махарадзе боши акробатик тарзда дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

66.
Шу дақиқага қадар берилган зарбалар 6:3, аниқ зарбалар 4:1.

64. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Игорь Сергеев

60. ЗАРБАААА! Саломов тўпни чап қанотдан шеригига оширди, Пиримовнинг зарбасини Лобанов қайтарди!

57.
Йованович жарима майдони ташқарисидан зарба берди, кучсиз чиққан зарбадан сўнг тўпни Лобанов ушлаб олди

56.
Искандеров тўпни шерикларига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Хавф бартараф этилди

54. ЗАРБА!!! Йованович ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига ҳаволатиб оширди, Омонов боши билан ноаниқ зарба берди!

52. Ўзгариш. "Пахтакор".
Акбар Исматуллаев ўрнига Баҳодир Пардаев тушди

50.
"Пахтакор" ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўтмоқда. "Олмалиқ" эса қарши ҳужумда рақибни ушламоқчи.

47. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Акбар Исматуллаев

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча "Олмалиқ" 1:0 ҳисобида олдинда.

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

43.
Евгений Гоголь бошчилигидаги ҳимоячилар рақибга имкон беришмаяпти.



43.
Даврон Ҳошимов ўзини кўрсата олмаяпти



42.
Игорь Сергеев ҳаво жангида анча фаол



41.
Ўйиндан олдин иккала жамоа сардорлари давлатимиз байроғини кўтаришди.



40. ЗАРБАААААА! Арслонмурод Омонов! Қандай вазияяяяяяяяят! У бирга бир вазиятга чиқиб бор ва узоқ бурчагни нишонга олди, ноаниқ!

38. Ўзгариш. "Пахтакор".
Шерзод Каримов ўрнига Жамшид Искандеров тушди

35. Тиниб-тинчимас Шавкат Саломов чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Мурзоев тўпни ўтказиб юборди, Зоҳир Пиримов эса осонлик билан дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олди - 0:1.

35. ГОООООООООООООООООООЛ! 0:1. Зоҳир Пиримов!!! 

34.
Андреев жарима тўпини амалга оширди, ааанчагина ноаниқ!

32. Зарба! Рақиб жарима майдонига етиб келган Ораховацнинг зарбасидан сўнг Хонимқулов тўпни эгаллаб олди.

30.
"Пахтакор" ҳужумларни асосан қанотлардан ташкил қилмоқда. Бурчак тўплари самарасиз кетмоқда

26. Шерзод Каримовнинг оширган тўпини Хонимқулов муштлари билан қайтариб юборди

22. Хавфли вазият!!! Саломов бурчак тўпини амалга оширди, Лобановдан ўтиб кетган тўпни Саламат Қутибоев боши билан дарвозага йўллай олмади! Масофа бир метр эди!

18. ЗАРБА! Шавкат Саломов 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини амалга оширди! Ноаниқ.

15. Хавфли вазият! Мерзляков чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Махарадзе боши билан дарвозага зарба берди, яна Умид Хонимқулов тўпни қайтарди! Бурчак тўпидан сўнг ҳимоячилар ўзларини кўрсатишди.

12. Арслонмурод Омонов катта тезликда олдинга ўтди, уни ҳимоячилар тўхтатиб қолишди

11. Шерзод Каримов жарима тўпини амалга оширди! Хонимқулов ўзини кўрсатди!

8. Ораховац марказда Мурзоевни йиқитди. Бош ҳакам Аднанни сўнгги бор оғизаки огоҳлантирди.

6. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар ҳужумкор ўйнашмоқда. Камолиддин Мурзоев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

5.
Яна "Олмалиқ"нинг ҳужуми. Саломов жарима тўпини жарима майдонига узатиб берди, Адриан Кашкавал ҳаво жангида қоида бузди.  

3. Хавфли вазият!!! Ҳаводан оширилган тўпни Йованович боши билан жарима майдонига узатди, Камолиддин Мурзоев яқин масофдан кучли зарба берди! Бироз ноаниқ! Гол уриш учун яхши имконият эди!

1. Ўйин бошланди!


- Ҳар иккала жамоа сардорлари очилиш учрашувида давлатимиз байроғини баландга кўтариб қўйишди ва энди учрашувни бошласак ҳам бўлади. Барчангизга янги футбол баҳори муборак бўлсин!

- Ўзбекистон давлат мадҳияси жаранг солмоқда...

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмода...

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лига биринчи тур очилиш ўйини "Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувидан матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз.


- Ўйин соат 14:00да бошланади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика