Latest news

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  4 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  11 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  15 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

“Челси” ва “Реал” Куртуа ҳамда Ковачич трансфери бўйича келишувга эришди News

“Челси” ва “Реал” Куртуа ҳамда Ковачич трансфери бўйича келишувга эришди

Бельгия терма жамоасининг посбони яқин соатларда Мадридда тиббий кўрикдан ўтади ва “Сантяго Бернабеу”да тақдимот маросими ўтказилади.

26 ёшли посбоннинг “Реал” билан шартномаси 6 йилга тузилади. Ушбу трансфердан лондонликлар 40 миллион евро ишлаб олишади.

Қолаверса, “Челси” Мадриддан бир мавсумга Матео Ковачични ижарага олди.

Эслатиб ўтамиз, Куртуани лондонликлар 2011 йилда “Генк”дан сотиб олишганди. Аммо посбон уч мавсум “Атлетико”да ижара асосида тўп тепди ва фақатгина 2014/15 йилги мавусмдан бошлаб “Челси” шарафини ҳимоя қила бошлаганди.

Куртуа “Челси” сафида 4 та совринни қўлга киритди. Булар икки бор Англия чемпионлиги, Англия кубоги ва Лига кубоги совринларидир.

“Реал” эса 2015 йилда “Интер”дан Ковачични сотиб олган бўлсада, хорватиялик футболчи жамоа асосий таркибидан муқим ўрин эгаллай олмади. Шунга қарамай у “Реал”да 9 та совринни қўлга киритди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика