Latest news

01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  0 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  1 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  5 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  6 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  13 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   4 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  1

"Челси"нинг бу мавсумдаги энг ёмон 5 асосий футболчиси News

"Челси"нинг бу мавсумдаги энг ёмон 5 асосий футболчиси

Tags :  Челси
Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумдаги ғолиби "Челси" бу йили кучли ўйин намойиш этмаяпти.

Футболчилар ҳам ўтган йилгидек эмас. Европа сайтлари томонидан Лондон клубининг бу мавсумда ўтган йилгидек ўйнай олмаётган футболчилари бешлиги тузилди.

5. ТИБО КУРТУА

Ўтган мавсумда Тибо Куртуа "Челси"нинг чемпион бўлишида асосий ўрин тутганди.

25 ёшли дарвозабон бу мавсум ўтган йилги қаҳрамонликларини такрорламади ва чемпионатнинг бошидан буён ўртамиёна ўйин намойиш қилди. Унда муаммолар борлиги кўриниб қолди.

У бу мавсум АПЛда 32 учрашувда майдонга тушиб, 12 бора "қуруқ ўйин" ўтказди. Ўтган мавсумда бу натижа 16га тенг бўлганди.

Шунингдек, Куртуа ЕЧЛда Мессидан қандай голлар ўтказиб юборганини ҳам бир эсланг...

"Marca" Куртуанинг устидан кулди ФОТО

Биз ўтган йилги Куртуани кўрмаяпмиз.

4. ГАРИ КЭХИЛЛ

Ҳимоячи ўтган мавсумда "Челси"нинг ҳар бир ғалабасида муҳим ўрин тутганди. Ўшанда жамоа ҳимояси жуда яхши ўйин кўрсатди ва "Челси" чемпионликка эришди.

Бироқ у бу мавсумда асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди. Антонио Рюдигер Кехиллдан кўра кўпроқ илк дақиқалардан ўйнашни бошлади. Оқибатда у ҳам Жон Террининг аҳволига тушиб қолмоқда.

Ўтган мавсумда 37 учрашувда қатнашган англиялик ҳимоячи бу сафар 24 учрашувда қатнашди. Натижалар ҳам ўтган йилгидан 20 фоизга пастроқ.

Шу боисдан ҳам бу рўйхатга кирди.

3. АЛЬВАРО МОРАТА

Мавсум бошланишидан олдин Мората - "Челси"нинг катта умиди бўлганди. У жамоадан кетган Диего Костанинг ўрнига "Реал"дан харид қилишди. Аслида Мората - яхши футболчи, у шунчаки "Стемфорд" жамоасига мослаша олмаяпти.

Ёки инглиз футболига мос келмаяпти. Баъзи учрашувларда у порламоқда, айримларида эса расво ўйнамоқда. Оддий мисол, кечаги "Бернли"га қарши баҳс у кўплаб вазиятларни йўққа чиқарди.

Мората ҳаракатчан ўйнайди. Кўп югуради, ҳозирча унга баҳо бериш бироз эртароқдир, чунки энди у АПЛдаги дебют мавсумини ўтказмоқда.

АПЛ. “Челси” сафарда “Бёрнли”дан устун келди

"Челси" мухлисларининг ҳали ҳам ундан умиди катта.

2. ПЕДРО

"Челси" вингери Педро бу мавсумда яхши ўйин кўрсата олмаяпти. Ўтган мавсумда эса ёрқин ўйин намойиш этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритганди.

30 ёшли футболчи Контенинг ўйин услубига мос тушди. Аммо юқоридаги жамоадошлари каби бу мавсумда йўқолиб қолди. Асосий таркибда ҳам камроқ кўриниш бера бошлади.

Унинг ўйинлари жамоанинг натижаларига таъсир бермай қўйди. Бу ўтган мавсумдаги Педро эмас.

Педронинг зарбаси мэмларга айланди (ФОТО)

"Барселона" собиқ футболчиси "Челси"га керак эмасдек бўлиб қолган.

1. ВИКТОР МОЗЕС

"Челси" ярим ҳимоячиси Виктор Мозес энг ёмон мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Нигериялик футболчи ўтган йилги ажойиб ўйинларини топа олмаяпти.

Мозес "Челси"нинг деярли унутилган футболчиси бўлиб қолганди. Конте жамоани ўз қўлига олганидан кейин 3-4-3 тактикаси шакллана бошлади ва унда Мозес асосий рол ижрочиларидан бири бўлиши керак эди. Вақт ўтиб 27 ёшли футболчи ўнг қанотда тўлиқлигича ўйнай бошлади.

Энди эса Конте Заппакостани афзалроқ кўрмоқда. Энди Мозес асосий таркибдаги жойини қайтариб олиши учун ҳаракат қилиши керак.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика