“Челси”га Мертенс керак
14 apr 2020 08:45
News
“Наполи” вакили Дрис Мертенс ёзги трансферлар вақтида клубини ўзгартириши мумкин. “Челси” Дрисга бўлган қизиқишини тиклагани айтилмоқда. 32 ёшли футболчининг неаполликлар билан амалдаги шартномаси июлда якунига етади. У бир неча бор “Наполи”нинг янги шартнома борасида таклифларини рад қилишга улгурди.
Мертенснинг хизматларига шахсан лондонликлар бош мураббийи Френк Лемпарднинг қизиқаётганлиги таъкидланмоқда.
Жорий мавсум Мертенс А Cерия доирасида 21 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Link :
Source : Gazetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments