Latest news

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  2 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

"Челси"да ишингиз қовушмадими, унда "Милан"га йўл олинг News

"Челси"да ишингиз қовушмадими, унда "Милан"га йўл олинг

Охирги вақтларда "Милан" "Челси"да "кетмони учмаган" футболчилар учун захира вариантидек бўлиб қолди.

Сўнгги йилларни ҳисобга оладиган бўлсак, бундай футболчилар тўрт нафарни ташкил қилади. Қайта оёққа тураётган "россонери" лойиҳаси яна кучли футболчиларни қизиқтира бошлади. Натижада, клуб қатор футболчиларни ўз таркибига жалб қила олди ва улар кейинроқ юлдузга айланди. Мисол учун Тео Эрнандес ва Рафаэль Леаони жаҳон даражасидаги футболчи десак, муболаға бўлмаса керак. 

"Милан" "Челси"да омади чопмаган тўрт нафар футболчига фаолиятини қайта "жонлантириш" учун имкон берди. Уларнинг охиргиси Фикайо Томори. Англиялик марказий ҳимоячи турли клубларда ижараларда ишончли ўйин кўрсатганига қарамай, "кўклар" таркибида бор йўғи 27 учрашувда майдонга тушди. 

Бироқ А Серияга кўчиб ўтгач, у лиганинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланди. "Челси"дан кетиб, "Милан"да қайта очилган Оливье Жиру бўлди. Франциялик "аристократлар" сафидаги охирги мавсумида Премьер-лигада бор йўғи тўртта гол уришни уддалади. Италияга кўчиб ўтгач, "россонери" сафидаги 123 учрашувда 47 та гол урди. Учинчи ўринда — Рубен Лофтус-Чик. "Челси"да порлаши тахмин қилинган, аммо муқим ўрин топа олмаган футболчи Италиядаги илк мавсумидаёқ 35 ўйинда 10 та гол урди. 

Бу рўйхатнинг яна бир вакили Кристиан Пулишич. Америкалик вингер охирги саккиз ой ичида 41 баҳсда 21 та гол урди. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика