Latest news

21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  1 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  5 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  10 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  4 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  10 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  162 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  2 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  2 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  31 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1

"Челси" ёшлар ўртасида УЕФА Чемпионлар лигасининг чемпиони News

"Челси" ёшлар ўртасида УЕФА Чемпионлар лигасининг чемпиони

Ёшлар ўртасида УЕФА Чемпионлар лигаси финал учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатишингиз мумкин.

"Шахтёр" (U-19) - "Челси" (U-19) 2:3

Голлар: Браун 8, Кристенсен 37 (авт. гол), Соланке 47, Коваленко 90+2.

Бош ҳакам: Сардор Гозубуюк (Голландия)

"Шахтёр": Кудрик, Кирюхантсев, Сахуткин, Майвиенко, Хладченко, Вачиберадзе, Пихалонок, Арендарук, Зубков, Штандер, Борячук.

Захира: Ефанов, Шевченко, Коваленко, Сенитски, Хлахола, Фурсов, Меркушов.

"Челси": Коллинс, Аина, Кристенсен, Кларк-Солтер, Дасилва, Лофтус-Чик, Колкет, Браун (с), Мусонда, Бога, Соланке.

Захира: Томсон, Томори, Палмер, Абрахам, Скотт, Саммут, Стерлинг.



90+3. Хакам ўйинни якунлади.


90+2. ГООООЛЛЛЛЛ!!!!! КОВАЛЕНКОООО! Бу бизнинг ҳакам эмас, "Шахтёр"нинг ёш футболчиси. Зубковнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг, Коваленко дарвозабон билан бирга-бир чиқди ва тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади.


90. Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Ҳозирча ҳакам ўйин тугаганлиги ҳақида хуштак чалгани йўқ.


87. "Шахтёр" ёшлари мағлубиятни тан олган кўринади. Улар ҳужумга ҳам ўтмай қўйишди ва жуда секин ҳаракат қилишмоқда.


    Огоҳлантириш. Бироз олдин майдонга тушган Коваленко сариқ карточкали бўлиб олди.

85. Ўзгариш ("Челси"). Мусонда ўрнига Абрахам.


80.  Огоҳлантириш. Вачиберадзе рақибга нисбатан қўполлик ишлатди.


78. Браун ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва жамоадошига тўпни узатди, бу футболчи эса дарвозага аниқ зарба бера олмади.


77. Колкетнинг зарбаси жонли девордаги футболчига тегди ва хавфли вазият бартараф этилди.


76. Сахуткин ўз жарима майдончаси яқинида қоида бузди. "Челси" ёшларида хавфли стандарт.


      Ўзгариш ("Челси"). Бога ўрнига Палмер.

71. Ўзгариш ("Шахтёр"). Штандер ўрнига Коваленко.


69. Соланке Кудрик билан бирга-бир вазиятда бироз шошилди ва унинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.


68. Лофтус-Чик узоқ масофадан Кудрик дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, аммо зарба ноаниқлигидан тўп хатто стадионни тарк этди.



67. Бу "Челси" мураббийи Адриан Вивеаш. У футболчилик пайтида Англиянинг турли лигаларида тўп тепган.


60. "Челси" ёшлари ҳужум қилишдан тўхтамаяпти ва улар борган сари хавфлироқ тус олмоқда.


58. Мусонда чап қанотдан 3 футболчини алдаб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни жамоадошига оширишга уринди, аммо тўп ўз манзилигача етиб бормади.


55. ГООООЛЛЛЛ!!!! БРАУНННН!!! Чап қанотдан етказиб берилган тўпни Браун тўхтатиб ўзига тўғирлаб олди ва чап оёғи билан узоқ бурчакка зарба берди. ҚОЙИЛ!


53. Жарима тўпи Сакуткинга етказилди, аммо у дарвозага аниқ зарба бера олмади.


52. Зубков жарима зарбаси ишлаб олди. Тўп қаршисида Вачиберадзе. Дарвозагача масофа 35-40 метр.


51. Браун худди Азар каби ўнг оёғида дарвозанинг узоқ бурчагига зарба бериб гол урмоқчи бўлди, аммо Кудрик хушёр.


49. "Шахтёр" иккинчи мартда бўлим бошида тўп ўтказиб юборяпти. Бу сафар ҳам улар мувозанатни тиклай олишадими?


47. ГООООЛЛЛЛ!!!! ЖЕРЕМИ БОГАНИНГ чап қанотдан майдон марказига ҳаволатиб етказиб берган тўпини Соланке боши билан дарвозага йўллади. 2:1


46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди.



Автогол бўлган вазият.


Биринчи бўлим статистикаси.

"Шахтёр"Статистика"Челси"
1Голлар1
3Зарба6
1Аниқ зарба1
2Сейвлар1
1Офсайд0
3Қоидабузарлик4



"Челси"да 6та зарба ва уларнинг биттаси аниқ.

"Шахтёр"да 3та зарба ва уларнинг биттаси аниқ.


УЕФА расмийлари Платини ва Инфантино.



45. Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа ҳам қўшиб бермади ва танаффус. Ҳозирча финалда 1:1.


44. "Челси"нинг тўхтовсиз ҳужумлари давом этяпти. Бу сафар ўнг қанотдан тўп жарима майдонига етказиб берилди, Соланке тўпга тегиб кетса ҳам гол эди, аммо у бу вазифани эплай олмади.


41. "Челси" футболчилари ижросидаги навбатдаги хавфли вазияти. "Кўклар" ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди ва яна тўпга ҳеч ким эгалик қилмади, аммо бу сафар зарба бериш учун инглизлардан ҳеч ким топилмади.


39. ЗАРБААА!!!! "Челси" футболчиси ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ерлатиб етказиб берди, тўп ҳеч кимга тегмай ўтиб кетаётган бир пайтда орқароқдан Жереми Бога тўпга зарба берди, аммо зарба кучсиз чиққани бойис гол бўлмади.


37. ГООООООЛЛЛ!!!!! Борячук майдон марказида бошлаган ҳужум Кристенсеннинг автоголи билан якунланди. Ҳимоячи тўпни қайтараман деб ўз дарвозасини нишонга олди. Ҳисоб тенглашди, 1:1.


35. "Челси" футболчилари жарима зарбаси ишлаб олишди. Дарвозагача 35 метр масофа. Жереми Боганинг зарбаси фақат қушларни қўрқитишга яради.


Бу йигит Айзая Браун. У келажакда "Челси"нинг юлдузига айланиши мумкин.


30. Борячук ("Шахтёр") рақиб жарима майдончаси чизиғи устида зарба бермай, рақибни алдашга киришиб кетди ва гол уриш учун қулай имкониятни қўлдан бой берди.


29. Соланке икки ҳимоячи қаршисида тўпни ўнг тарафга олиб қочди. Ҳимоячиларнинг бири йиқилиб тушди. "Челси" футболчисининг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.


Брауннинг голини мана шундай нишонлашди.


28. Пихаленок майдон марказида Браунни йиқитди.


26. "Челси" ёшларининг мухлислари ўз жамоаларини бақириқлар билан қўллаб туришибди.


Бу аренадан хатто тоғлар ҳам кўриниб туради.


23. Украиналиклар жуда чиройли комбинацион ҳужум уштиришди, аммо сўнгги тўз узатиш манзилсиз бўлди.


20. Бу турнир ўтган мавсумда синов мусобақаси сифатида тадбиқ қилинган. Шунга ўхшаш турнир Жанубий Америкада ҳам бор. У ерда ёшлар ўртасида Либертадорес Кубоги ўтказилади.


16. Айне ("Челси") ўз жарима майдончаси чизиғи устида қоида бузди, аммо ҳакам хуштак чалишни хоҳламади.


Брауннинг голи...


14. "Шахтёр" футболчиси рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир чиқди, аммо сўнгги онда ҳимоячи тўпга етиб келди ва украиналиклар бурчак тўпига эга бўлишди.


12. "Шахтёр"да хавфли стандарт. Улар ўнг қанотдан жарима тўпини амалга оширишди, аммо жамоадошларига тўпни ташлаб бермоқчи бўлган донецкликлар аъзоси хатога йўл қўйди ва тўп майдонни тарк этди.


11. Соланке катталар ўртасида УЕФА Чемпионлар лигасида дебют қилишга улгурган. У "Марибор"га қарши ўйинда ўз дебютини нишонлаган.


10. ЗАРБААА! "Кўклар" футболчисининг хавфли зарбасини Кудрик ушлаб олди. Бугун бу посбонга қийин бўлиши аниқ.


Соланке жарима майдончасининг чап қанотидан марказроқда турган Браун томон тўпни оширди, гавдаси билан ҳимоячига тўпни бермаган жамоа сардори эса ҳисобни очди.

8. ГОООООООЛЛЛЛ!!!! БРАУНННН! 


6. "Шахтёр" футболчилари ўз жарима майдончаси ёнида Браунни йиқитишди, аммо ҳакам хуштак чалгани йўқ.


4. Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Шахтёр" футболчиси боши билан дарвозага тўғирлашга уриниб кўрди, лекин тўп дарвозаси тўсини устидан ўтиб кетди.


3. Энди тўпни бурчакдан ўйинга киритиш навбати украиналикларда.


2. "Челси" ўзининг биринчи бурчак тўпини ишлаб олди, аммо бу стандартдан фойда чиққани йўқ.


1. Учрашув бошланди ва "Челси" ёшлари тўпни ўйинга киритди.

- Иккала жамоа футболчилари ўйин олди машғулотида бирга суратга тушишга улгуришди.


- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Бу учрашувни томоша қилиш учун хатто УЕФА президенти Мишель Платини ва бош котиб Жанни Инфанито ҳам Ньонга ташриф буюрган.


- Ёшлар ўртасидаги бу турнирнинг амалдаги ғолиби "Барселона" ҳисобланади.

- Швейцариянинг Ньон шаҳрида ҳозир қуёш порлаб турибди ва финал бўлиб ўтадиган стадион ўз бағрига 7000 га яқин мухлисни сиғдира олади, аммо бу аренада ишқибозлар учун ўриндиқлар йўқ. Улар майдоннинг икки чети тепаликка ўхшатиб кўтарилган жойда финални томоша қилишади.

- Бугунги ўйинда "Челси" ёшлари етакчи сифатида ҳисобланмоқда. "Кўклар" ҳужумчиси Соланке бу турнир тўпурари. Унинг ҳисобида 11та гол бор.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун сизлар билан ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигаси финал учрашувини кузатиб борамиз. Айни дамда финалга бағишланган тадбир бўлиб ўтяпти. Майдонда ёш йигит ва қизлар рақс тушяпти.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика