Latest news

09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  1 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  2 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  5 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  6 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  16 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  39 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  36

“Челси” яқин соатларда янги бош мураббий номини эълон қилиши мумкин News

“Челси” яқин соатларда янги бош мураббий номини эълон қилиши мумкин

“Наполи”нинг собиқ устози Маурицио Сарри “Челси” бош мураббийи лавозимини эгаллашга яқин турибди.

Лондон клуби ушбу янгиликни яқин соатларда эълон қилиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Sport Mediaset нашри.

Маълум бўлишича, “Челси” Саррига тўрт йиллик шартнома ва йилига 6 миллион евро маош таклиф этган. Айни пайтда клуб раҳбарияти 59 ёшли мутахассиснинг вакиллари билан шартноманинг сўнгги деталларини муҳокама қилишмоқда.

“Челси” хўжайини Роман Абрамович маслаҳатчиси Марина Грановскаяга жараённи тезлатишни ва бу келишув бугун энг узоғи билан эртага ниҳоясига етказиш борасида топшириқ берган.

Таъкидлаш жоизки, Саррининг айни пайтда “Наполи” билан шартномаси мавжуд. Лондон клуби шартномада кўрсатилган 8 миллион евролик товон пулини тўлаб беришга тайёр.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика