"Челси" ва "Манчестер Сити" АПЛни тарк этади?
21 mar 2024 14:04
News
"Челси" ва "Манчестер Сити" АПЛни тарк этади?
"Шаҳарликлар" 2023 йил февраль ойида кўрсатилган 115 айблов бўйича иш олиб бормоқда. Тахминларга кўра, мустақил комиссия шу йилнинг куз фаслида бу масалани кўриб чиқишнинг якуний босқичини ўтказади.
"Челси"га нисбатан айбловлар ҳали эълон қилинмаган. Бироқ ўтган йил ёзида Роман Абрамович даврида йўл қўйилган молиявий қоида бузарликлар қайд этилган. Ўша даврда агентларга тегиши керак бўлган пуллар клуб бухгалтерияси рўйхатида бўлмаган ҳисоб рақамларидан ўтказиб берилган. Маълум бўлишича, "Челси"нинг ҳозирги эгаси Тодд Боэли суд ишларига тайёр. Уй ўйинларини "Стэмфорд Бридж" стадионида ўтказувчи "аристократлар"нинг охирги молиявий ҳисоботларига кўра, Боэли ва Ко клубни харид қилаётганида 150 миллион фунт эҳтимолий суд масалалари бўйича чиқимлар учун захирага олиб қўйилган.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments